Тўқаев Туркистонга хизмат сафари билан келди


  • 23 Март, 2019
  • 615

Президент хизмат сафарида вилоят марказидаги қурилиш жараёни билан танишиб, бир неча саноат ва ижтимоий объектларни кўздан кечиради. Президентнинг биринчи хизмат сафари ҳақида президентнинг матбуот котиби Берик Қурманғали хабар берди.

Берик Қурманғали ўзининг “Facebook” саҳифасида “Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев илк хизмат сафарини Туркистонга бориш билан бошлади. Сафар вақтида қурилиш жараёни билан танишиш, баъзи саноат ва ижтимоий объекатларни кўздан кечириш, бундан ташқари маҳаллий аҳоли билан учрашиш режалаштирилган” деб ёзди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Туркистон шаҳрига бош вазир Асқар Мамин хизмат сафари билан келиб, қурилишни жадаллаштиришга топшириқ берганди. 


Бошқа мақолалар