- 2022-02-23
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 22 тонна синтетик мой ташиб кетаётган юк автомобили олов ичида қолди.
Тахминан 500 метр майдонга тўкилган синтетик мойни тозалаш ишлари давом этаётган бир пайтда, ёнғин оқибатида қурбонлар йўқлиги маълум қилинди.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан берилган маълумотга кўра, Қозоғистоннинг Туркистон вилоятига қарашли Қазиғурт туманида Работ қишлоғидан 8 километр масофада “Алмати-Термиз-Тошкент” автомобиль йўлида мой ташиётган юк автомобили ёниб кетган.
Юк машинаси 22 тонна синтетик мой ташиётгани аниқланди. Автомашина ва тиркама бутунлай ёниб кул бўлди, ташилаётган мойнинг бир қисми эса йўлга тўкилди. Ёнғин, шунингдек, қарийб 1 гектар қуруқ ўтни ҳам ёқиб юборди.
Туркистон вилояти ва Алмати шаҳридан жўнатилган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги гуруҳлари ёнғинни тўлиқ ўчирди. Ўчириш амалиётида 20 нафар ходим ва 5 та техника қатнашди. Тахминан 500 метр майдонга тўкилган синтетик мойни тозалаш учун йўл хизматлари ишларни давом эттирмоқда.