- 2020-01-16
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳридаги Хожа Аҳмад Яссавий университетида сўзга чиққан Туркия Ташқи ишлари вазири Довудўғли “Ўрта Осиёни қайтадан Онадўли ва Европа билан бирлаштирадиган лойиҳаларни олдинга сурамиз” деди.
Қозоғистон ва Туркистонда сафарда бўлган Ташқи ишлар вазири Аҳмет Довудўғли барчани бирдамликка чақирди. Довудўғли “Биз учун Алмата билан Измирнинг, Астана билан Анкаранинг фарқи йўқ. Бу биродарлик билан давлатларимизни янгидан қуриб, минтақавий фаолиятларни бирга олиб борамиз” деди. Хожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро Қозоқ-Турк университетида бўлган Довудўғлига Туркия билан Турк олами орасидаги алоқаларни кучайтириш учун олиб борган ҳаракатлари учун “Фахрий профессорлик унвони” берилди. Тақдимот маросими сўнггида сўзга чиққан Довудўғли шундай деди: “Туғилганимда бобом исмимни Аҳмад-и Соний деб қўйган эканлар. Бунинг Яссавийнинг исмларидан бири эканлигини анча йиллардан кейин билдим. Бизнинг авлод учун Туркия давлати Ташқи ишлари вазирининг Туркистонга келиб, Аҳмад Яссавий ҳақида гапириши бир хаёл эди. Алҳамдулиллоҳ, бу кунлар ҳам насиб бўлди.” Ўрта Осиё халқларининг бугун бирдам бўлиши кераклигини таъкидлаган Довудўғли “Қадимда карвонлар Ипак йўли бўйлаб бу ўлкалардан ўтарди. Ҳозирда эса тезюрувчи поездлар, темир йўллар, ҳаво йўллари, тижорат ва энергетика йўллари орқали катта ва янги иқтисодий мўл-кўллик ҳудудини ривожлантиришга яқинмиз. Ўрта Осиёни такрор Онадўли ва Европа билан бирлаштирадиган лойиҳаларни амалга оширамиз. Минтақада тақдирларни бирлаштириш керак. Биз Туркия сифатида масъулиятимизни биламиз. Мақсадимиз Ўрта Осиё давлатларининг ҳар бири миллий даражада кучли давлат бўлиб оёққа қалқсин. Кучли сиёсий структура сифатида дўнёда ўз ўрнига эга бўлсин. Халқаро майдонга чиқиш мана шудир. Биз учун Алмата билан Измирнинг, Туркистон билан Конянинг, Астана билан Анкаранинг ҳеч бир фарқи йўқ. Самарқанд билан Бухоро ҳам бегона эмас. Фикрлаш тарзимизни ва жамиятимизни янгидан қурамиз. Минтақавий фаолиятларимизни биргаликда амалга оширамиз. Иншаллоҳ бу ҳудуд иқтисодий томондан порлаган юлдузга айланади. Иншаллоҳ бу биродар миллатларнинг байроқлари ёнма-ён бутун дунёда шараф билан ҳилпирайди” деди.
Ўрта Осиё сафарида турклар билан бир орага келган Довудўғли месхет аёллар билан дастурхонда бирга нонушта қилди.