Туркистон вилоятига янги ҳоким


  • 7 Январь, 2025
  • 26

Туркистон вилоятига Нуралхан Кушеров ҳоким этиб тайинланди.

Хабарда “Давлат раҳбарининг фармонига кўра, Кушеров Нуралхан Оралбаевич Туркистон вилоятига ҳоким этиб тайинлансин” дейилган.

2022 йилдан буён Туркистон вилоятини бошқариб келаётган Дархан Сатибалди 6 январдаги президент фармони билан президент администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

Нуралхан Кушеров 1984 йили Чимкентда туғилган. Маълумоти олий. Жанубий Қозоғистон университети, қозоқ гуманитар-юридик университети, Россия халқ хўжалиги академияси ва Россия президенти ҳузуридаги давлат хизматлари академиясини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодиёт, молия ва кредит, ҳуқуқшунослик.

Меҳнат фаолиятини 2008 йили парламент мажлисининг депутати ёрдамчиси сифатида бошлади. 2009-2011 йиллари солиқ қўмитасида таҳлилчи, солиқ аудити бўлимида бош мутахассис лавозимларида ишлади. 2010-2014 йиллари Астана шаҳрининг Есил тумани солиқ бошқармаси бошлиқ ўринбосари сифатида фаолият кўрсатди.

2014-2015 йиллари Есил тумани солиқ қўмитаси бошлиғи, Астана шаҳри бўйича солиқ қўмитаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлади.

2015-2018 йилларда Чимкент шаҳри ҳокими ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатди.

2018-2021 Ақтай ва Чимкент шаҳарлари солиқ қўмитаси бошлиғи бўлди.

2021-2023 йилларда Атирау вилояти солиқ бошқармасини бошқарди.

2023 йил январь ойидан бошлаб, Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари сифатида ишлаб келди.


Бошқа мақолалар