150 долларга олди, 9,5 миллионга сотди


  • 11 Июль, 2013
  • 1311

Англиянинг пойтахти Лондонда француз бир муҳандис 150 долларга олган антиквар (антиқа) сандиқ ким ошди савдосида 9,5 миллион долларга харидор топди.

Француз муҳандиснинг япон сандиқсозлари тарафидан ясалган ушбу сандиқни 150 долларга олгани маълум бўлди. Муҳандис вафот этганидан кейин унинг оиласи нарсаларини ким ошди савдосида сотишга қарор қилди. Муҳандиснинг 1970 йили польшалик бир доктордан 150 долларга сотиб олган антиқа сандиғи ҳам ким ошди савдосига қўйилди. Амстердамдан Рейксмюзеум номли давлат музейи японлар тарафидан ясалган сандиққа 9,5 миллион доллар тўлаб, унинг янги соҳиби бўлди. Олтин суви юритилган сандиқнинг 1640 йили Каоми Нагашиге исмли уста тарафидан ишлангани билдирилди. Музейнинг куратори Менно Фитски сандиқ учун жуда катта пул тўлаганликларини, лекин сандиқнинг тўланган ҳар бир тийинга арзишини айтди. Француз муҳандисининг ушбу антиқа сандиқни телевизор тагига қўядиган буюм сифатида қўллангани билдирилди.


Бошқа мақолалар