Итни судга чақиришди


  • 9 Апрель, 2014
  • 1301

Танго лақабли ит Франциянинг Тур шаҳри суди томонидан гувоҳ сифатида чақирилди.

Итнинг эгаси бейсбол битаси билан калтакланиб, ўлдириб кетилган. Ит эса ушбу иш бўйича гувоҳлик бериши керак.

Тур шаҳри суди тергов тадқиқотини ўтказди.  Улар қотилликда айбланаётган шахсни бита билан аввал Танго, сўнгра бошқа ит ёнида зарба беришга мажбурлашди ва итларнинг реакциясини таққослашди.  Бундан қандай хулоса чиқарилиши  номаълум. Айбланувчининг адвокати терговнинг ушбу йўлдан фойдаланишини танқидлади ва ўз норозилигини билдирди.

“Ушбу тадқиқот хавфли прецедентни юзага келтиради. Наҳотки, Танго ўн панжасини юқорига кўтарса ёки ўз думини тишласа менинг мижозим қотил эканлиги ҳақида гувоҳлик берган бўлади? Ушбу йўллар Франция суди тизимининг асосини бузади”,-дейди адвокат.

Ушбу иш юзасидан тергов ишлари яна 1 ҳафтага чўзилиши мумкин.  Ушбу ҳолат бемаъни кўрингани билан Францияда бундай ҳолат илк маротаба кузатилиши эмас.

Олти йил аввал Скуби лақабли ит мамлакатдаги илк гувоҳлик берган ҳайвон бўлган. У 59 ёшли эгаси ўлимининг ягона гувоҳи бўлган. Итга гумондор шахсни кўрсатишганида у қаттиқ овоз билан акиллаган. Ушбу иш юзасидан суд қандай ҳукм чиқаргани ҳақида маълумот берилмаган.  


Бошқа мақолалар