Кимё, физика ва математикадан қизиқарли фактлари


  • 25 Март, 2025
  • 27

1. Атомлар Қуёш тизимига қараганда бўшроқ. Агар водород атомининг ядроси ёнғоқчалик катта бўлса, унинг электрони (тўғноғич игна учидек катталикда бўлиб) ядродан 1 километрдан ҳам узоқроқ жойлашган бўлар эди. Ҳар қандай модда атиги 0,001% атом моддасидан иборат, қолган қисми эса бўшлиқ.

2. Ёруғлик тезлиги доимий эмас. У тарқаладиган муҳитга боғлиқ. Вакуумда ёруғлик тезлиги 300 000 км/с бўлса, олмосда – 124 000 км/с, -269°C гача совутилган натрийда эса атиги 60 км/соат бўлади.

3. Сув оловни буғ орқали ўчиради. Буғ олов манбаини ўраб, кислороднинг кириб келишини тўсади. Иссиқ сув тезроқ буғга айланади, шунинг учун оловни қайноқ сув билан ўчириш яхшироқ.

4. Товушнинг тарқалиш тезлиги. Суюқ гелийда товуш тезлиги 3,4 м/с, олмосда эса ҳаводагидан 6 баробар тез тарқалади.

5. Энг кучли кислота – пентафторид сурьма ва фторид водород эритмаси. У ҳатто кислородни ҳам оксидлай олади. Бу кислотанинг фаоллигини аниқ ўлчаш имконсиз.

6. Энг оғир газ – вольфрам гексафториди. Унинг зичлиги шунчалик баландки, пенопласт унинг устида суза олади.

7. Қаттиқ моддалар орасида сувда энг яхши эрувчан модда – таллий гипофосфити. 1 литр қайнаётган сувда 71,5 кг ушбу модда эриши мумкин.

8. Қизиқарли математик ҳийла: 37037 рақамини 1 дан 9 гача бўлган ҳар қандай рақамга кўпайтиринг, сўнг натижани 3 га кўпайтиринг. Ажабланарли сон чиқади.

9. Шиша иссиқликни ёмон ўтказади. Агар шиша таёқчанинг ўртаси қиздирилса, учлари совуқлигича қолади.

10. Энг тез эрувчан металл, шу билан бирга энг оғир суюқлик симобдир. Симоб -39°C да эриши мумкин.

11. Алхимикларнинг орзуси амалга ошган. 1947 йилда Лос-Аламос (Невада) ядро лабораториясида 100 мг симобдан 35 мкг олтин синтез қилинган. Ҳозирда ушбу олтин Чикаго фан музейида сақланади.

12. Энг катта математик сон – Грэм сони. Бу сон шунчалик улканки, уни ёзиш учун оламдаги барча атомлар ҳам етарли бўлмайди.

13. Фтор атмосферасида сув ёнувчан бўлади. У энг кучли ёнувчи суюқликлардек ёнади.

14. Симобдан ташқари, бошқа металллар – галлий, цезий ва франций ҳам одатий ҳароратда суюқ ҳолатда бўлади.

15. Висмут – зичлиги суюқ ҳолатида қаттиқ ҳолатидан паст бўлган кам сонли моддалардан бири. Бу хусусиятга фақат сув эга.

16. Энг енгил металл – литий. У алюминийдан 5 марта, сувдан эса 2 марта енгилроқ. Литий нафақат сувда, балки бензинда ҳам суза олади.


Бошқа мақолалар