- 2015-02-23
Ҳиндистоннинг иккинчи маротаба ядровий ракета синовини муваффақиятли амалга оширгани билдирилди.
5 минг километр масофага учувчи “Agni V” ракетаси Хитойнинг Пекин ва Шанхай шаҳарларини ўққа тутиш имконига эга эканлиги қайд этилди. Мудофаа, тадқиқот ва ривожланиш ташкилоти матбуот котиби Рави Гупта синовнинг ракетани 2014 ёки 2015 йили Ҳиндистон арсеналининг бир парчаси бўлишга бир одим яқинлаштирганини айтди. Ҳиндистон “Agni V” ракетасини илк маротаба ўтган йил апрель ойида синовдан ўтказганди. Ҳиндистоннинг бу ҳаракати Хитойнинг минтақадаги яккаҳокимлигига қарши Осиёда ўзининг бир куч бўлишга уриниш деб ҳисобланмоқда. Хитойнинг Ҳиндистоннинг ҳар бир нуқтасига етиб бора оладиган қитъалараро баллистик ракеталари билан бу борада Ҳиндистондан олдинда эканлиги маълум.