- 2024-02-16
Украина шарқида ҳукумат кучлари ҳамда кўнгилли аскарлар ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги ҳужжат кучга кирди.
Ушбу ҳужжат 5 сентябрь куни Минск шаҳрида имзоланди. Музокараларда Киев, Донецк, Луганск, Москва ҳамда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари иштирок этишди.
Минскдан келган хабардан сўнг, Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат қуролли кучлари бош штаби раҳбарига 5 сентябрь маҳаллий вақт билан 18:00 дан ўт очишни тўхтатишни буюрди.
“Ҳужжат Украина суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллиги инобатда олиниб, Донецк ҳамда Луганск вилоятларида тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга қаратилган 12 банддан ташкил топган”,-деди НАТО саммитида бўлиб турган Пётр Порошенко.
Россия ҳукумати эса Минскда имзоланган келишувни маъқуллади ва ҳужжатда келтирилган шартлар иккала томондан бажарилишига умид қилмоқда.