Пиёзнинг хусусиятлари


  • 30 Ноябрь, 2013
  • 2457

Пиёз шамоллаганда, бронхит ва йўталга қарши жуда яхши дори бўлиб, балғамни йўқотадиган хусусияти бор. Айниқса, пиёзнинг таркибида бўлган систенин моддаси кўплаб балғамни йўқотувчи дориларнинг асосий ингредиентидир. Йўталга қарши эзилган пиёз, сув ва асал аралаштирилиб, табиий дори тайёрлаш мумкин.

Пиёз оғиз ва тиш соғлигида катта роль ўйнайди. 2-3 дақиқача чайналган хом пиёз оғиздаги микробларни ўлдириб, оғиз яраларини йўқотади.

Бундан ташқари, рак ҳужайраларини йўқ қилишга ёрдамчи бўлади. Таркибидаги куерсетин моддаси қовуқдаги ракка сабаб бўладиган заҳарли моддаларни шимиб олиб, рак хавфини камайтиради. Айниқса сигарет чекадиган кишилар ракдан сақланиш учун пиёзни кўп миқдорда истеъмаол қилишлари керак.

Буйрак санчишларига, буйрак ва қовуқ тошларига, шишларга, кичик хожатга бора олмаслик дардига қарши яхши воситадир.

Ҳашаротларнинг чақишига, яра, кесилган ва ёрилган жойларнинг соғайиб кетишига ҳам жуда фойдалидир. Ҳашарот чақишидан шишган жойларнинг устига юпқа қилиб кесилган пиёз қўйилади, яра ва ёрилган жойлар пиёз суви билан ювилиб, боғланади.

Қонтомири дағалликларини йўқотади ва қон айланишини тезлаштириб, юракка фойдали бўлади.

Асал ёки зайтун ёғи билан аралаштирилган пиёз суви бадандаги тошмалардан қутулишни ва терининг тиниқ бўлишини таъминлайди.

Жинсий қувватни оширади.

Иммунитетни кучайтиради, вужудга қувват беради.

Қондаги шакар миқдорини тушириш хоссаси туфайли қандли диабет хасталарига ҳам тавсия этилиши мумкин. 


Бошқа мақолалар