Мусулмонларнинг илк қибласи қўлдан кетмоқда


  • 20 Май, 2014
  • 1321

Исроиллик депутатлар Исломнинг илк қибласи бўлган Масжиди Ақсони яҳудий ибодатига очишни таъминлайдиган қонунни мажлисга олиб келишди.

Ўтган йили Исроил Дин ишлари вазир ўринбосари ҳоҳом Али бен Дааннинг мажлисга киритган қонун лойиҳаси Исроил билан “Ал-Фатиҳ” орасидаги тинчлик музокаралари сабабли тўхтатилганди. Масжиди Ақсонинг бўлиниб, бир қисми масжид, қолган қисми синагог сифатида қўлланиб, яҳудийларнинг ибодатларига очишни кўзда тутган таклиф тинчлик музокараларининг бесамар тўхтаб қолиши туфайли янгидан кун тартибига қўйилди.

Кун тартибидаги қонун лойиҳасида Масжиди Ақсонинг худди Ал Халил шаҳридаги Халил Иброҳим масжиди каби бўлинишини кўзда тутган.

Ал Халил шаҳридаги Халил Иброҳим масжиди иккига бўлинган ҳолатда. Ичида ҳазрати Иброҳим билан аёли ва ўғилларининг мақомлари бўлган масжиднинг бир қисми мусулмонларнинг ибодатига ажратилган, иккинчи қисмидан эса синагог сифатида фойдаланилмоқда.

Яҳудийлар “Патриклар ғори” деб номловчи Халил Иброҳим масжидининг мусулмонларга ажратилган қисми яҳудийларнинг диний байрам кунларида намоз ибодатларига бекитилади.

Исроил депутатлари Халил Иброҳим масжидини мисол келтириб, айни шу усулни Масжиди Ақсога ҳам қўллаш кераклигини талаб қилишмоқда.

Яқин йилларгача яҳудийларга мусулмонларнинг илк қибласи бўлган Масжиди Ақсо билан Қуббатуссаҳро жойлашган Ҳарамушшарифга киришлари қонунан ман қилинган эди. Лекин Исроил пайдар-пай яҳудийларни ҳар қандай тақиқлардан қутқариб, мусулмонларни ўз юртларида бироз жойларга киришдан ман қилиб келяпти. Ҳозирда яҳудий гуруҳлари тез-тез Масжиди Ақсога провокатив киришлар уюштириб туришмоқда. Яҳудийларнинг Масжиди Ақсодаги провакатив юришлари борасида фаластинликлар норозилик кўрсатишса, Исроил аскарлари муқаддас маконни қуршовга олиб, ичкарини жанг майдонига айлантиришмоқда.


Бошқа мақолалар