- 2014-12-25
Иқтисодий кризис юз берган Испанияда аҳолининг қишлоқлардан шаҳарларга кўчиб кетиши оқибатида ҳувиллаб қолаётган қишлоқлар европаликлар учун янги инвестиция соҳасига айланди. Испанияга таътилга борган бир инглиз турист 45000 Евро тўлаб бир қишлоқ сотиб олди.
Кризисдаги испанларнинг қийин кунлар кечираётганлигини ва ёппасига кўчиш натижасида бўшаб қолган қишлоқни кўрганида ҳайратга тушганини ва турмуш ўртоғи билан бу ерга инвестиция қуйишга қарор берганини маълум қилган Кристи бу ишидан жуда мамнун. Баъзи уйларнинг реконструкцияси билан шуғулланаётган Неил Кристи жами 140 минг Евро жалб қилиб, қишлоқни янгидан оёққа турғазишни режалаштирмоқда.
Минтақада бозори чаққон кўплаган кўчмас мулк борлиги ҳақида гапирган испан раҳбарлари харидорларнинг асосан чет элликлар эканлигини ва аксариятининг инглизлардан иборатлигини айтди.
Минтақада энг қиммат қишлоқ 385000 стерлингга сотилган “El Costal” қишлоғи бўлди. Ушбу баҳонинг ўзи Лондонда бир уй сотиб олишдан анча арзонга тушишини қайд этган кўчмас мулк мутахассислари 13 йил аввал сотиб олиниб, туристик мажмуага айлантирилган бир қишлоқнинг бугунги баҳосининг 1,4 миллион Еврога етганлигини маълум қилишди.