- 2014-04-08
Исроилнинг Гиват-Зеев мавзесидаги синагогда трибуна устидаги одамлар билан бирга қулаб тушди. 130 нафар киши жароҳат олди ва 2 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳодиса яҳудий байрами Шаввотни нишонлаш вақтида юз берди.
Тез ёрдам хизмати тарафидан “Тез ёрдам пультига соат 19:14 да ибодатхона трибунаси устидаги одамлар билан қулаб тушганлиги ҳақида хабар келиб тушди” дейилган.
Шифокорлар 60 дан ортиқ кишига тиббий ёрдам кўрсатмоқда, улардан 10 нафари оғир аҳволда.
Исроил полициясининг расмий вакили Зингерман “Полиция одамлар оммавий ибодат вақтида қоидаларга риоя қилганлиги бўйича тергов ўтказмоқда. Ҳозир бунга ким рухсат берганлиги, у қандай олинганлиги, умуман рухсат олинган-олинмаганлиги текширилмоқда. Биз учун бу биринчи ҳолат эмас. Мерон тоғида Лаг бе Омер байрами вақтида юз берган ҳалокатда ҳаётдан кўз юмганлар ҳали ёдимиздан кўтарилгани йўқ” деб баёнот берди.