Мусулмоннинг нефти кимда?


  • 9 Декабрь, 2014
  • 1429

Иккинчи жаҳон уруши вақтида Американинг кичик бир шаҳарчаси бўлган Бреттон Вудсда тўпланган БМТ валюта кенгаши янги МОДЕЛЬ ишлаб чиқди.

Халқаро савдо-сотиқ ишлари шу ерда шаклланди. Татбиқ қилинадиган қоидалар ишлаб чиқилди.

Қоидаларни бузганларга бериладиган жазолар ҳам очиқча эълон қилинди. Бу системанинг авторлари бўлган ЯНГИ ва ЭСКИ императорликлар ҳам қарама-қарши, ҳам ёнма-ён эди. Янгиси - АҚШ вакили бўлган Гарри Декстер Уайт ва эскиси - Англия вакили Джон Мейнард Кейнс ўзаро келишишди. Олинган қарорга кўра доллар ОЛТИНга боғланди. Олтин Лондонда, пул эса Нью-Йоркда эди. Энди доллар босилиши учун қиймати баробар олтин бўлиши керак эди. Ораларидаги нарх мувозанати маълум эди. 30 йилгача шундай давом этди. Лекин Уотергейт жанжали билан долларнинг олтинга боғлиқлиги ўртадан олиб ташланди. Дунёни ларзага солган жанжални ҳамма икки журналистнинг муваффақияти сифатида кўраётган бир вақтда аслида доллар олтиндан ажралиб, нефть томон йўл олмоқда эди.

Бу эса АҚШ президентини лавозимидан олиб ташлаш билан амалга ошарди. Нефть аксарият мусулмон давлатларининг моли бўлса ҳам, OPEC ёки ишлаб чиқарувчи ўлкалар АНГЛОАМЕРИКАН шартларини бажаришга мажбур эди. Бу дунёнинг янги тартиб-қоидаси дегани эди!

Арабларнинг қўлидаги нефть долларга ва инглиз фунтига айланаётган эди. Табиийки, бу вақтда жуда қизиқ лавозимларга ундан ҳам қизиқ одамлар тайинланаётган эди. Иқтисодий киллер бўлган Девид Мулфорд Саудия Арабистони пул идорасининг бошига раҳбар қилиб тайинланди.

Ҳамма нарсага энди у қарор берарди. Саудияликларнинг нефтдан келган ва ғазналарида турган пуллари тийин тийинигача Лондон ва Нью-Йоркка оқадиган бўлди. У саудияликларни EXXON ва CITY Grup билан таништирди. Албаттаки Лондондаги BARINGS BROTHERS билан танишишни ҳам унутишмади.

Бу орада нефть, иккита жаҳон урушига ҳам сабаб бўлиб улгурди. Аввалгисида инглизлар, кейингисида инглизлар билан Америка бирга ғолиб бўлишди. Немис маркаси, француз франки, италян лираси ёки рус рубли билан нефть олиб-сотиб бўлмасди. Шу туфайли доллар тўхтамай кўтарилар, ҳам-да бутун истеъмолчи ўлкаларнинг қўлида туриши шарт бўлган ягона валютага айланарди. Резерв пул бўлиш дегани мана шундай нарса эди.

Бир парча қоғоз билан дунёни бошқаришаётган эди. Чунки Адам Смитнинг “Бозордаги кўринмас қўл”деб таърифлаган нарса ҳам шу эди. Доллар ҳоким бўлгач, Етти ОПА-СИНГИЛЛАР деб аталадиган нефть ширкатлари билан уларнинг юксалиши натижасида юзага келган банкчилик системаси гуркирай бошлади. Усмонли империяси қўлдан бой берган тупроқлардан туриб ДУНЁ бошқарилмоқда эди. Улар хоҳлаган ўлкаларига ўзларидан аввал ДОЛЛАРюборишар ва ҳокимиятларини таъминланарди. Инглиз ва Америка номли икки императорлик Усмонлининг устидан босиб, ҳар турли операциялар ўтказишмоқда эди. Ўлжани ўзаро бўлишиб, истаган ўлкаларида истаган натижаларга эришмоқда эди.

Нефть нархларини осмонга чиқариб, нишонга олинган ўлкаларда молиявий кризислар ташкил қилишарди. Иқтисодини эплай олмаган ўлкаларга эса Халқаро валюта фонди ва Дунё банки билан келиб, истаганича қарз беришарди. ПУЛни МУСУЛМОН давлатларидан топиб, уни яна МУСУЛМОН ўлкаларга фоизгаҚАРЗ сифатида бериш орқали кишан солинарди. Келгиндилар ҳар томонлама фойдада эди.

Матбуот, коммуникация ва кино соҳаси бу одамларнинг ПАРТИЗАН ОТРЯДлари эди. Ўз ўлкангни ҳимоя қилишга уринганингда шуларнинг ҳужумига учрардинг. Адам Смит ҳимоя қилган “Тўла эркин тижорат” қоидаси Британия тарафидан бир кунда қабул қилинди. Лондонни панжасида тутиб турган БарингсГамбросва Ротшильд каби оилалар денгизлардаги кучи билан бу қонунни чиқаришди. Энди Англия ўз полизига ўзи қўриқчи эмас эди.

Дунёнинг хоҳлаган жойидаги арзон маҳсулотини олиб келиб, қимматга сотишарди. Катта фойда келтирадиган бу ўзгариш Англиянинг то ҳозиргача Буюк Британия бўлиб қолишини таъминларди.

Шу ердан келган пуллар Америка, Австралия ва Россия каби ўлкаларга темир йўли кредити сифатида ўтказиларди. Дунёнинг барча жойида ОЛТИНга соҳиб бўлган Англия Америка ичида ҳам кучли ва ўзларига қарам сармоя юзага келтиришганди. Биргина Дон Қонунини бекор қилдириш мақсадида “The Еconomist”номли журнал чоп этишни бошлашди. Бу - инглизнинг мушугига пишт деган Туркия президенти Тоййиб Эрдўғонга биринчи бўлиб “СУЛТОН”"ДИКТАТОР" деб, энг кўп ҳужум қилаётган журнал!

Бир замонлар Усмонли газламасини, ипагини, пахтасини сувтекинга олишарди. Ишлаб чиқарувчи зор қақшаётган бир вақтда БАРОНлар кўплигидан пулини қаерга қўйишни билишмасди. Улар Усмонлиларнинг ва кейинчалик Туркиянинг доим “ўйинчоқ” бўлиб қолишини исташди. Шу мақсадда мусулмон ўлкалар ичида қўлбола журналист, қўлбола газет-журнал, қўлбола сиёсатчи, қўлбола аскар, қўлбола шайх, қўлбола жамоат, қўлбола бизнесменлар парваришлади.

Мақсадлари мусулмон маҳалласида хўрозқанд сотиш бўлмаса ҳам нефтга тўсиқ қўйдирмаслик ва НЕФТЬ-ДОЛЛАР-ПУЛ учбурчагида Америка билан Англиянинг ҳокимиятини сақлаб қолиш эди. Қиролича Американинг ичига ҳам сармоя ва ўз одамларини жойлаштирган эди.

Чунки буларга оид 150 йилдан бери чоп этилаётган газета ва журналларга қарасангиз, Путин ва Эрдўғоннинг нишонга олинганини кўришингиз мумкин.

Россиянинг бугун бошига келган нефть тўнтаришининг илк қадамини ким ташалаган эди?

Нефтни қурол сифатида ишлатишни ким биринчи бўлиб хабар берганди? Уэльс шаҳзодаси Чарльз! Ҳукумат билан йилда 36 марта яширинча кенгашадиган, вазирлар билан 53 марта махсус учрашув ўтказадиган Чарльз Канадада ўтган йили иккинчи жаҳон урушида иштирок этганларни меҳмон қилди.

Бу йиғилишда ҳеч ўрни ва вақти бўлмаса ҳам Путинни “худди Гитлерга ўхшайди” деб тариф қилди.

Ҳатто жанжаллашганда ҳам айтилмайдиган бундай сўз шаҳзода Чарльзнинг оғзидан чиқди.

Гитлернинг оқибатини билганимиз учун Россияга қарши қилинадиган операция ҳам яқин эди. Мақсад Россиянинг нефть ва газ ўйинидаги бутун козерларини қўлидан олиб қўйиш эди. Парчалаш ва ғолиб бўлишни исташарди.

Москва ҳам буни биларди. Лекин мувозанатни тенглаштирадиган энг муҳим давлат эса Туркия эди. Бу борада бир қарорга келишга мажбур эди.

АҚШ мудофаа вазири Чак Хэйгел “Туркиядек ҳамкорларга муҳтожмиз. Дунёни якка ўзимиз бошқара олмаймиз” деб гапиришни бошлади.

Буни айтгани учун тезда лавозимидан ҳайдалиб, ўрнига Рокфеллернинг дастаги билан Ротшильдлар берган RDOHES стипендиясини олган янги одам ўтқазиляпти. ҚОРОНҒИ КУЧЛАР дунёни янгидан қуриш учун Ўрта Шарқда!

АҚШнинг янги мудофаа вазири чиққан "мактаб"дан аввал ҳам 7та ПРЕЗИДЕНТ чиққанди! албатта Рокфеллер имзоси билан! Обама улардан эмасди. Уни худди Никсондек лавозимидан олиб ташлашмоқчи бўлаётганларининг сабаби ҳам шу. Буларни кўриб, давлатимизнинг ёнида турайлик, ёлғон мухолифатга алданиб қолмайлик.


Бошқа мақолалар