- 2017-11-09
Жаҳон, аслида тушуниш қийин бўлса ҳам, худди бир супермаркетга ўхшайди... Ушбу “дўкон”нинг хўжайини, шериклари, директори, хавфсизлик ходимлари, бўлим мудирлари, автотураргоҳи, кассири, омборчиси, фарроши, юк ташувчисидек ўнлаб фаолият кўрсатадиган бўлимлари бор.
Бу “дўкон”да ҳам энг қимматли моллар РАСТАси мавжуд. Унда хизмат кўрсатадиганлар бор. Бу расталар энг кўп даромад келтирувчи қаторлардан бўлмаса ҳам бошқа расталарга ўтадиган йўлак билан кассаларга кириш олдида жойлашган. ТУРКИЯ мана шу қиммат моллар растасига ўхшайди. Ҳеч ким бундай расталардан воз кеча олмайди.
Лекин тан олиш керакки, жаҳоннинг, яъни "дўкон"нинг ҳам ўз хўжайини, шериклари бор... Ҳозирги кунларда жаҳон, "ким қанча ҳисса олиши керак" деган тортишув, жанжал, яъни уруш панжасида турибди...
АҚШда ТРАМПнинг сайловда ғалаб қозониши "дўкон"даги ишларни алғов-далғов қилиб юборди. Собиқ хўжайинлар ёлланган мудирларнинг ОВОЗИ билан Хилларини ғолиб қилмоқчи эди. Лекин Трамп омборчи, фаррош, хавфсизлик ходими ва кассирларнинг ОВОЗЛАРИ билан сайловда ютиб чиқди. Шу сабабли бозорда тўполон чиқди. Энди нима бўлади?
Албатта, Америкада худди Туркияда рўй бергандек нохуш воқеа-ҳодисалар юз беради. Американи эътиборсиз қолдира олмаймиз, лекин биз яна “ТУРКИЯда нималар бўлади?” деган саволга жавоб излашни маъқул кўрдик.
Трампнинг 8 ноябрдаги ғалабасини "КАПИТАЛИЗМНИНГ 1-чи ИНҚИРОЗИ" деб баҳолаганлар бўлди. Бунинг қанчалик тўғрилигини юз берадиган воқеаларга қараб, кўрамиз. Лекин майдонда Трампнинг ғалабасини ва жаҳоннинг йўналишини ўзгартиришини кўра олмай ҳасад қилаётганлар бор. Туркиядаги Гези парки ҳодисаларини эслайлик. Бошқа мисоллар ҳам келтирамиз. Лекин аввал Трампни тушунишга уринайлик. Чунки ким нима деса ҳам ҳозирда "дўкон"нинг шерикларидан бири у!
Малла сочлари ва кескин чиқишлари билан кун тартибига чиққан Дональд Трамп, аслида ғовлаб кетган АҚШ тизимини бошланғич фабрика созламаларига қайтариш учун олиб келинди. Унинг ғалабаси билан АҚШда ДЖОРЖ ВАШИНГТОН даврига қайтилди. Яъни ширкатлар Вашингтонни эмас, Вашингтон ширкатларни бошқарадиган даврга қайтилди.
Тармпнинг ғалабаси билан капитализмнинг инқирозини тушунишга қийналаётган гигант ширкатлар бор. Дунёнинг энг муҳим кибернетик ширкатлари, автомобиль гигантлари, банклар, “Forbes”да номи эълон қилинган ҳар бир одам (Трампдан ташқари) сайловда Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлади. Етмади, АҚШнинг энг катта 9 та медиа ташкилотининг барчаси Хиллари тарафда бўлди. Лекин натижада Трамп ғалаба қозонди.
Ширкатлар Оқ Уйни қўлдан бериб қўймаслик учун сўнгги урушга ҳозирлик кўришмоқда. Олдимиздаги кунларда “МАНХЭТТЕН БАҲОРИ” номли янги намойишлар бошланади. Норози оломон қўлларида устига қора чизиқ тортилган Трамп портретлари ўлканинг тўрт томонида баланд кўтарилади. Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаганлар эса, бу норозилик намойишларни молиявий томондан таъминлайди. Намойишлар учун ҳозирнинг ўзида кассада тўпланган пул миқдори 10 миллиарддан ошиб кетди. Бу АҚШда тартибсизликлар чиқариш учун тўпланган пул!
Ақл бовар қилмайди, лекин ҳақиқат. Манхэттен майдонида тўпланадиган миллионлар орасида мексикалик ва қора танлиларни ҳам кўришимиз мумкин. Намойишчилар орасида ўлимлар бўлиш эҳтимоли жуда катта. Чунки норозиликнинг таъсирли бўлиши учун жон олиниши керак. Туркияда бўлган Гези парки намойишларида ёшлар жон берганди. Чет эллардан туриб жуда яхши ташкилланган, тўлқин-тўлқин бўлиб келган намойишлар билан Туркия шундоқ ТЎНТАРИШнинг остонасидан қайтди. Агар ўшанда намойишга чиққан ёшлар Истанбулдаги Бош вазир қароргоҳига кира олганда, CNN орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиб, бутун дунёга Эрдўғоннинг тахтдан қулатилгани эълон қилинарди. Ўша кунларда Африкада хизмат сафарида бўлган Эрдўғон балки ўз ватанига қайта олмасди...
Ёшларнинг бебошлигидан фойдаланилган тўнтариш орқали Туркиянинг назорати жаҳон пулдорларининг ҳокимиятига ўтарди.
Ўша пайтда Туркияда ГЕЗИ ПАРКИ намойишини ташкил қилган инглиз ва яҳудий сармоядорлари энди 10 миллиард доллар йиғиб, АҚШда исён чиқаришмоқчи. Бу озмунча маблағ эмас. Миллиондан ортиқ инсон Манхэттен кўчаларига чиқади. Жаҳон катта бир муаммонинг рўпарасида турибди. Бу қандай ҳал этилишини омон бўлсак кўрамиз...
Бундан аввал Путиннинг ўз ватанидан инглиз ва яҳудий сармоясининг вакиллари бўлган ОЛИГАРХларни қандай ҳайдаганини кўп марта ёздик. Ҳозир Манхэттенда Дональд Трампга қарши пуллари билан халқни майдонларга чақираётган куч 1991 йил АҚШни қўлга киритиш учун БОРИС ЕЛЦИНни Россиянинг тахтига чиқарган куч эди. Яъни бу куч пулдор инглиз ва яҳудий хонадонлари эди. Ушбу хонадонлар Хиллари Клинтоннинг ҳам хўжайинлари ҳисобланади.
Елцин даврида жаҳонда ИККИТА ҚУТБ ҲОСИЛ БЎЛГАНДИ. Лекин иккаласининг маркази ҳам Америкада эди. Ундан илгарироқ Вашингтон билан Москва қуроллар воситасида бир мувозанат қуришга муваффақ бўлган ва бу1945 йилдан 1991 йилгача шундай давом этганди.
Путин раҳбарликни қўлга олиши билан бу мувозанат яна бузилди. Лекин ўрнига ҳеч нарса қўйилмади. ҲАММА ГАП МАНА ШУНДА! БУТУН МУАММОЛАРНИНГ, ТЕРРОРНИНГ, УРУШЛАРНИНГ, ПОРТПАШЛАРНИНГ АСЛ САБАБИ ШУ! ОҚАЁТГАН ҚОННИНГ ЯГОНА САБАБИ ҲАМ ШУ! МУСУЛМОН ОЛАМИНИНГ КЎЗ ЁШИ ва ҚОНГА ҒАРҚ БЎЛИШИНИНГ САБАБИ ҲАМ ШУ!
Келажакда "Супермаркет"га ким хўжайинлик қилади, бу ҳали аниқ эмас. Ҳозир ҳисса олиш учун жанжал кетмоқда. Билл Клинтоннинг кучли ва машҳур бўлишини таъминлаган киши Борис Елцин эди. Елцин вазифасини муваффақиятли якунлади. Албатта, биз буни тушуна олмадик. Хиллари Клинтонни пул билан бошқараётганлар Путинни тахтдан тушириш учун ҳам миллиардлаб долларни сарфлади. Ҳозир ҳам Россияда 250 га яқин ИНТЕРНЕТ САЙТИ СОРОС ва гуруҳи томонидан парвариш қилинмоқда. Уруш ҳали тугамади. Трамп ҳам Путин ва Эрдўғондек шундай бел ости зарбалардан ўз насибасини олади. Кутилаётган ҳодиса бу.
Натижанинг қандай бўлишини ҳеч ким билмайди. Лекин битта нарсани эътибордан йироқлатманг: ширкатлар эмас, ДАВЛАТЛАР ҚОЗОНАДИГАН ДАВРДАМИЗ!
Трамп билан Путин орасида МУВОЗАНАТ қуришга иштиёқмандлар енг шимарди. Трамп шу сабабли ғалаба қозонди. Бундан буён бойлар камроқ фойда кўрадиган бир система ишга тушадиганга ўхшайди. Бунга ЯНГИ ДУНЁ ТАРТИБИ дейишга мажбурмиз.
Лекин рўпарада давлатларни тиз чўктирган, пули билан ТЎНТАРИШЛАР уюштирган ва миллионлаб ёшларни намойишларга чиқариб нобуд қилишга қодир КАТТА КУЧ турибди! Ўйинчоғи қўлидан олиб қўйилган бола йиғлаб, атрофига зарар беради. Капитализмнинг хўжайинлари ҳам атрофга зарар беришдан асло тап тортишмайди. Бу сафар сўнгги дамгача қўлларидан келганини аяшмайди.
Янги АҚШ Ўрта Шарқда эски АҚШ билан курашишга мажбур. Ширкатларнинг АҚШи Трампнинг АҚШига қарши террор ҳужумлари орқали асл башарасини кўрсатади. Шу сабабли CIA ва FBI орасида катта жанжал юз беради. ЭСКИларга тегишли ҳеч нарса қолдирмаслик учун курашаётганлар билан эски тизимга мансуб бўлганлар аёвсиз тўқнашади. Худди шу тўқнашув Россияда ҳам, Туркияда ҳам бўлиб ўтди. ЯНА БЎЛАДИ!
Яна Туркияга қайтайлик...
Хилларининг орқасидаги кучнинг ватани ЕВРОПА! Улар Америка билан Европа орасида МУВОЗАНАТ қурилсин ва “ЖАҲОННИ БИЗ БОШҚАРАЙЛИК!” дейишмоқда. Бунга эътироз билдирувчилар бор. “Дўкон бу билан ўзини сақлаб қола олмайди” деганлар собиқ хўжайинларга қарши уруш эълон қилди. Туркияда бўлиб ўтган тўқнашувларнинг такомиллашган ҳоли энди АҚШга кўчади. Чунки қаршимизда ГЛОБАЛИСТЛАР бор.
Улар ҳаётга фақатгина МАНХЭТТЕНдан туриб қарашмайди. Туркиянинг жиловини қўлга олиш Трампни йўлга солишга етарли сабаблардан бири. Шу сабабли Туркия сўнгги кунларда ЕВРОПА билан мисли кўрилмаган жанжал томон тортилмоқда. Бу ДЎКОН ИЧИДАГИ ҲИССА жанжалининг расталарга ёйилган ҳоли. Бу ҳали янада шиддатланади...
Туркияда Эрдўғонни йиқитиш учун ҳукуматга қарши ҳали анча иқтисодий операциялар ўтказишади. Чунки Эрдўғон атрофида инглиз ва яҳудий сармоясидан кун кўриб, униб-ўсган анча сотқин сиёсатчилар бор. Исмлари ҳозирча сир бўлақолсин. Лекин аввал ҳам айтганимиздек Эрдўғонга атрофидаги кўп одамлар қарши. Улар барибир қачон ҳам бўлса, ўз хўжайинларига хизмат қиладиган пайтларини пойлаб ётишибди.
Манхэттенни алғов-далғов қиладиган КУЧ уларни асло ва қатъиян вазифасиз қолдирмайди. Дунёдаги урушнинг муҳим бир жабҳаси Туркия бўлади... Уруш бўлгандан кейин қаршида кимдир бўлиши керак, шундай эмасми? Хавотир олманг, БОР!