- 2016-06-09
Россиянинг пойтахти Москва яқинидаги Барвиха дунёдаги тахтдан ағдарилган давлат раҳбарларининг яхши кўрадиган сургун жойларидан ҳисобланади.
“New York Times” гаазетаси Сурия Президенти Башар Асаднинг бориши мумкин бўлган жойлар ҳақида сўз юритганда Барвихани ҳам тилга олди.
Шу кунларда қорлар остида ётган ушбу аҳоли пунктида Россиянинг янги бойлари билан бир қаторда тахтдан ағдарилган давлат раҳбарлари ва уларнинг оилалари ҳам истиқомат қилишмоқда. Бу раҳбарларнинг кўпчилиги собиқ Совет республикаларидан.
Қирғизистонда 2005 йили юз берган инқилоб пайтида апил-тапил Россияга қочган собиқ президент Асқар Акаевнинг ўзи унча кўзга ташланавермаса ҳам, Барвиха маҳаллийлари ўғли Айдарни тез-тез кўриб туришларини айтганлар. Грузиянинг Ажария автоном республикаси раҳбари Аслан Абашидзе ҳам 2004 йилда бу ерга кўчиб келган. Туркия Коммунист Курдлар Ҳаракати бошқони таги арман Абдулла Ожалан ҳам 1998 йилда Суриядан қочгач Москвага бошпана қидириб келган, лекин руслар уни қабул қилишмаган эди.
Асмо Асадга реклама
“Болқон қассоби” лақабли серб лидери Слобадан Милошевичнинг укаси Борислав собиқ Югославиядаги урушлар тугагандан бери Барвихада оила аъзолари билан роҳат-фароғатда яшаётганликларини айтди. Милошевичнинг беваси ва ўғлининг бу ерда алоҳида-алоҳида виллалари бор.
Борислав Милошевич ҳузур-фароғатга берилган Башар Асаднинг рафиқаси Асмо Асадни ҳам бу ерга келишга ундамоқда.