Мьянма “Гитлер”и


  • 26 Май, 2015
  • 1539

Малайзиянинг Тайланд билан чегарасидаги ўрмонзор ҳудудда инсон савдоси билан шуғулланувчиларнинг ўлдирган 139 нафар араканлик мусулмон кўмилган мозор топилди. Ораларида иш ва овқат умидида ўлкаларини тарк этган бангладешликларнинг ҳам бўлган қочоқларнинг 50 километрлик майдонга чўзилган 28 та лагерларида азият чекишгани аниқланди. Баъзи қочоқлар ўлгунича калтакланган, баъзилар эса мажбуран денгизга ташлангани маълум бўлди. Икки ҳафта аввал Тайланднинг Малайзияга чегарадош ҳудудида 32 нафар араканлик мусулмон кўмилган оммавий мозор топилганди. Малайзилик полиция бошлиғи Холид Абу Бакр оммавий қабрлардан бири 300 кишини, бошқаси 100 киши ва қолганлари эса 20 кишини ўз ичига оладиган даражада эканлигини сўзлади. Ҳудудни ўрганган мутахассислар лагерларнинг бир неча ҳафта аввал Тайланд ҳукумати бошлаган операциялар туфайли тарк этилганлигини, инсон савдогарларининг из қолдирмаслик учун кетаётиб баъзи қочоқларни ўлдириб, кўмиб кетган бўлишлари мумкинлигини сўзлашди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳлари 15 кунда 4 минг қочоқ денгиз орқали Индонезия, Малайзия ва Тайландга ўтганлигига диққат қаратиб “Ҳали минглаб қочоқлар денгизда ўлим билан юзма-юз қолмоқда. Минтақа ҳукуматлари уларнинг қутқарилиши учун ҳеч нарса қилмаяпти” деб асосан Малайзия ҳукуматини қоралади. Малайзия бош вазири Нажиб Разоқ “Бу лагерларни қурганларни қўлга оламиз” деса, Малайзия қочоқлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш гуруҳи вакили Агила Фернандес “Айбдорларнинг қаерда эканлигини билишади. Буларнинг асл сабаби бўлган юқори лавозимдаги сиёсатчилар ҳибсга олиниши керак” деб уни танқид қилди. Бошқа тарафдан пул топиш учун ўлкаларини тарк этишга мажбур бўлган бангладешликлар ҳақида Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасинанинг сўзлари тортишувга сабаб бўлди. Ҳасина қочоқларни “руҳий хаста” деб атаб, уларнинг ўз ўлкасида иш топишга ҳаракат қилмаганликларини билдириб “Бангладешнинг халқаро саҳнада обрўсини туширмоқда” деди. Ҳукуматларга қочоқларга ёрдам бериш борасидаги сиёсатларини ўзгартириш учун ўтказилган халқаро босим ўтган ҳафтада оз бўлса ҳам натижа кўрсатди. Малайзия ҳукумати 4 та флот кемасини денгизда қидирув-қутқарув ишлари учун юборди. Малайзия ва Индонезия қочоқларни бир йил давомида вақтинчалик лагерларда тутиб тура олишларини хабар беришганди.

Мьянмада мусулмонларга қарши амалга оширилаётган зулмга Ашин Вирату (46) исмли буддист роҳиб бошчилик қилмоқда. Вирату мусулмонларга бўлган нафратини ҳар имкон топилганда билдирмоқда. Буддистлар ўз ораларида мусулмонларни яшатмаслигини таъкидлаган Вирату “Мусулмонлар ерларимизни ишғол қилишни исташмоқда. Бунинг олдини олиш учун ҳамма нарсага тайёрмиз” демоқда. Мьянма ҳукумати миллатчи буддист роҳибларининг босими остида Аракан мусулмонларига 3 йилда бир туғишга чеклов қўядиган қонун қабул қилди.

Тайланд-Малайзия чегарасида инсон савдогарларининг қурган лагерлари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларига кўра, ҳар икки ўлканинг полиция, ҳарбийлар ва сиёсатчилари ҳам аралашган катта жиноий тўдадир.

Мьянмадаги буддист роҳибларнинг зулмидан қочиб Тайланд, Малайзия ва Индонезияга қайиқларда кетишни истовчилар уларга пул бериб, ўлим сафарига чиқишмоқда. Ўлмасдан қуруқликка етиб олганларни эса Тайланд-Малайзия чегарасидаги жойда бошқа бир қийноқ кутмоқда. Бу ердаги қочоқлар лагерларида тутиб турилган Аракан мусулмонларининг оилаларидан пул талаб қилиниб, қийноққа солинмоқда. Гувоҳларнинг ифодаларига кўра, 1500 доллар пул тўланмаса, бу қочоқлар ўлдирилиб, қабрларга отилмоқда.

Мьянманинг Аракан минтқасида яшаётган 1,3 миллион мусулмон буддист бошқаруви тарафидан 3 йилдан бери зулм кўрмоқда. Мьянма ҳукумати ватандошлик бермаган 140 минг мусулмон бошқа ўлкалар ҳам қочоқ сифатида қабул қилмагани натижасида шу онда сургунда ҳаёт кечирмоқда. Минглаб мусулмонлар эса йўлда ҳаётдан кўз юмди. 


Бошқа мақолалар