- 2022-02-18
Афғонистондаги Толибон (Қозоғистонда тақиқланган) ҳукумати Эронга уруш эълон қилди. Бу ҳақда толибон бошчиси Абдулҳамид Хуросоний маълум қилди.
Журналистларнинг хабарига кўра, Афғонистон ва Эрон чегарасида жанг бошланган. Толибон жангарилари Эрон ҳудуди томон ҳаракат қилишни бошлаган.
Зиддият афғон чегарасида сувга эгалик қилиш ортидан келиб чиқди. Ҳелменд дарёси афғон тоғларидан Эроннинг Систан минтақасигача оқиб келади. Ҳозирда Систанда қурғоқчилик бўлиб, Эрон бунда толибонларни айбламоқда.
Толибонлар халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилмай Эроннинг Сасоли чегара ўтказиш пунктини ўққа тутган.
Отишма натижасида бир неча киши ҳалок бўлган ва тан жароҳати олган.