Ҳиндистонда номаълум касаллик тарқалди


  • 7 Декабрь, 2020
  • 421

Ҳиндистоннинг Элуру шаҳрида 300 га яқин одам номаълум касалликка чалинган.

Элуру шаҳридаги шифокорларнинг гапига кўра, хасталар кўнгил айнишидан безгак тутишигача ва ҳушидан кетишгача бўлган симптомларни кўрсатишмоқда.

Элуру давлат касалхонаси ходими касалланганлар, айниқса ёш болаларда бирданига кўнгил айниши кузатилган. Бундан олдин улар кўзлари ачиётганлигидан арз қилишган. Улардан баъзилари ҳушларидан кетган, бошқаларда эса безгак тутиб қалтираш бошланган.

Ҳиндистон ҳукумати номаълум касалликнинг сабабини ўрганишга уринмоқда. 300 нафар хасталикни юқтирганлардан 140 нафари касалхонага ётқизилган.

Ҳозирги вақтга келиб, улардан бир нафари ҳаётдан кўз юмди. Баъзилар соғайиб, касалхонадан жавоб берилди.

Штат соғлиқни сақлаш вазири Алла Кали Кришна Шринивас хасталарнинг қонида ҳеч қандай вирус инфекцияси изи топилмаганлигини маълум қилди. У яна ҳаводан ёки сувдан касалликни юқтириш эҳтимолини ҳам сабаблар қаторидан истисно этганлигини айтди.


Бошқа мақолалар