- 2021-11-06
Туркияда куни кеча ўтган депутат сайловлари нафақат Туркияни, балки бутун дунёнинг диққат марказида эди.
Энг қизиғи, бутун дунё сайловдан 5-6 ой аввалдан келиб Туркияга жойлашиб олган эди. Айниқса ғарбликлар у ерга аввал жосусларини, кейин провакатор-фитначиларини, ортидан белига портловчи боғлаган ёлланмаларини, энг охирида эса журналистларини юборишди...
Уларнинг барча уринишлари Туркияда коалиция қуришга қаратилганди. Шу сабабли хориждан 153 нафари расмий, жами 330 журналист қатнашди сайловларга.
Англиянинг BBC, “The Guardian”, “The Times”, “Telegraph”, Американинг “New York Times”, “Washington Post”, “CNN International”, Испаниянинг “El Pais” каби 33 ўлкадан журналистлари Туркияга келди. Барчаси сайловни кузатди. Ҳатто олис қишлоқларга ҳам бориб кезишди.
Бу "журналист"ларнинг 185 нафари Туркиянинг нефтьга бой шарқ ва жануби-шарқи билан қизиқишлари диққат тортади.
Туркиянинг курд ватандошларидан фойдаланиб, ўлкадаги бирликни бузиб, Туркиянинг минтақада МУҲИМ КУЧ бўлишининг олдини олишмоқчи эди. Энг яхши биладиган усуллари, яъни турк билан курдни бир-биридан ажратмоқчи бўлишди. Улар заиф ва ҳимоясиз Туркияни, ички низоларга тўлиб-тошган Туркияни, ўз чегарасидан ташқарида гапи ўтмайдиган Туркияни кўришни орзу қилишганди...
Шундай хомхаёллар билан юрганларида халқдан ШАПАЛОҚ ЕЙИШДИ. Халқнинг ақлига, қалбига ишонмайдиганлар ҳар доим мағлуб бўлганидек, улар ҳам мағлуб бўлишди. Халққа, миллатга яқин бўлмаганлар, қибласи оврупода бўлганларнинг яна умидлари пучга чиқди. Мағлуб бўлишди...
Улар кимлар?
Ўртага чиқиб аюҳаннос кўтарадиган, тинмай ДАВЛАТГА ҳужум қиладиган, полиция ва ҳарбийларни шаҳид қилаётган PKKга қарши бир оғиз сўз айтмайдиган Салоҳиддин Демирташ.
Салоҳиддин Демирташ билан ДЕМОКРАТИК ЦУНАМИ ҳосил қилиш учун беҳудага жон куйдирган машҳур ДОГАН русумли автомашиналардек йирик корхона соҳиби Айдин Доған...
Ҳарбийларга, полицияга, журналистларга, судьяларга, прокурорларга, футбол жамоаларига ТУЗОҚ қуриб, ДАВЛАТНИ қўлга киритишга уринган Гуленчилар...
Маҳаллий атеистларнинг “ЖУМҲУРИЯТ” газетасининг эски ва янги раҳбарияти...
Молиявий ғирромликлар орқали Туркияни тизгинида ушлаш мақсадидаги Истанбул зодагонлари...
Зардуштий курд партияси HDPга текин маслаҳатчилик қила(тган "Америка ошиғи" Камол Дарвиш...
Истанбулнинг соҳилбўйи виллаларида меҳмон бўлган ва “Эрдўғондан қутуламиз!” деб, бойларни ҳукуматга қарши гиж-гижлаётган CNNнинг кучуги Кристиан Аманпур!
“1 ноябрда ғалаба қозонамиз!” деб Истанбул зодагонларига пуч умид берган Америка хусусий разведка ташкилоти “Stratfor”...
Америкадаги муваффақиятини Туркияда ҳам кўрсатишига ишонган ва бу мақсадда HDPни илгари сурган БЕНЕНСОН...
Нашрлари билан Туркияда фитна чиқариш учун кеча-кундуз тинчимаган “Bild”, “Spiegel”, “Financial Times”, “Guardian”, “The Economist”, “New York Times”...
HDPга маслаҳат бериб, рамзидаги дарахт шохлари орасида яширинишга уринган Сорос фонди...
Анқарадаги портлашни режалаштириш мақсадида Германиядаги “Estrel Otel”га борган ва қўлини қонга булғаган ўша сиёсатчи...
Туркия ичидаги думини европалик "ака"ларига тутқизиб қўйган Ишбилармонлар ташкилоти.
Фетулла Гулен террор ташкилотиниинг ҳомийси Ақин Ипек...
“Салтанатнинг сўнгги куни!” деб халқ орасида фитна чиқаришга уринган “ҲУРРИЯТ” газетасининг халқдан узоқ журналистлари...
Ўз томошабинларига “МИЯСИЗ” дейишдан тортинмаган телевидениедаги СОЯ ОДАМЛАР...
ИШИД орқали, PKK орқали, жонли бомба, жонсиз бомба, тузоқ билан натижа ололмаслигини тушунган ҒАРБЛИКЛАР...
Ослодаги учрашувларни яширинча жамоачиликка ошкор қилган ва ТИНЧЛИКНИ БОМБАЛАШГА уринган Инглиз қироличаси ва одамлари...
Давостаги "ван минут"дан буён аламини яшира олмаётган Исроил...
Ва яна кўп кимсалар...
Турк халқи уларни кўрди.
Барча душманлар бир ёқадан бош чиқариб халқнинг онгини заҳарлашга, овозларини ўғирлашга уринди. Лекин халқдан шундай бир ТАРСАКИ ейишдики, бир умр эсдан чиқмайдиган сабоқ бўлди.
“Букрни гўр тузатади” дейишади, лекин умид қиламизки, ҳар давлатдаги сотқинлар бундан ўзларига хулоса чиқаришади. Халққа, миллатга қарши чиқиб бўлмаслигини англаб етишади.
Туркияда АКП партияси жами овозларнинг 49,5 %ни олиб, бир ўзи ҳукумат қуриш ҳуқуқини қўлга киритди.