Вазирлик бойлар овига чиқмоқда


  • 14 Ноябрь, 2018
  • 535

Вақти-вақти билан ижтимоий тармоқдаги “Бадавлат болалар” тоифасига кирадиган ёшлари билан кун тартибига тушаётган Францияда молия вазирлиги коррупция қарши кураш доирасида бойлар овига чиқмоқда. Люкс яшаши билан эътиборни тортган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари билан боғлиқ суриштирув бошланишини билдирган вазирлик ушбу йўл билан солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши курашишни режалаштирмоқда. Одамларнинг даромади паст бўлишига қарамай юқори яшаш стандартларида кун кечираётганлар борлигидан шикоят қилганлигини айтган Франция молия вазири Жеральд Дарманен “Facebook”, “Instagram”, “Twitter” каби ижтимоий тармоқлардан люкс ҳаётини бўлишганлар билан боғлиқ суриштирувлар 2019 йили бошланишини маълум қилди. Жеральд Дарманен солиқ коррупцияси билан курашиш доирасида янги йилдан эътиборан ватандошларнинг ижтимоий тармоқдаги постларни текшириш бошланишини сўзлади.

Моддий аҳволи ёмон бўлишига қарамай кўп бор люкс автомобилларда фотосуратларини бўлишган кишиларнинг борлиги эътибор қаратган Дарманен бунинг ижтимоий тармоқ орқали жамоатчиликка очиқлигини ва тест тариқасида бўладиган ушбу татбиқ билан бу кишиларнинг солиқ тўлашдан қочган-қочмаганлиги текширилишини билдирди. Ижтимоий тармоқнинг энг кўп қўлланиладиган “Instagram”да бошланган “Бадавлат болалар” каналида Франциядан ҳам ёшлар иштирок этмоқда. Ўз аккаунтларидан фаол равишда суратларни бўлишаётган ёшлар люкс ҳаётларини жамоатчилик диққатига намойиш қилишдан тортинишмаяпти.


Бошқа мақолалар