- 2016-01-08
ФИФА 30 ноябрь куни 2015 йилнинг энг яхши футболчиси учун асосий даъвогар ҳисобланган 3 нафар футболчи номини эълон қилди.
Унга кўра, "Олтин тўп"ни қўлга киритишга номзодлар аргентиналик “Барселона” жамоаси футболчиси Леонель Месси, бразилиялик “Барселона” жамоаси футболиси Неймар ва португалиялик “Ремал Мадрид” жамоаси футболчиси Криштиану Роналдулар.
Бундан ташқари, аёллар орасидан ҳам даъвогарлар кўрсатилди. Булар:
АҚШлик Карли Льойд, япониялик Ая Миями ва германиялик Селия Сашичдир.
"Олтин тўп" эгасини номи 2016 йил 11 январь куни Цюрихда бўладиган тантанали маросимда эълон қилинади.
“Олтин тўп” ҳар йили ўтган йилнинг энг футболчисига бериладиган мукофот ҳисобланади. Ғолиблар терма жамоа мураббийлари ва капитанларининг ҳамда дунё журналистларининг овозлари ёрдамида аниқланади.