- 2022-11-18
Қозоғистонлик боксер Абилайхан Жусупов ўзбекистонлик боксер Ҳавасбек Асадуллаев тишлагани учун апеллация бериб, чемпионликни тортиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Чиангмаеда ўтказилган Осиё чемпионатида 71 кггача бўлган вазндаги финал учрашувида Жусупов Асадуллаевга ҳакамларнинг фарқли қарорлари билан мағлуб бўлганди. Қозоғистонлик боксёрнинг рафиқаси жангдан кейин Жусуповнинг рақиби учрашув вақтида унинг елка қисмини тишлаганлигини айтди. Асадуллаевнинг рақибини тишлаётгани видеога қайд этилган.
Бу воқеадан кейин Қозоғистон бокс федерацияси ўз эътирозини билдирди. Натижада IBA жанг видеосини қайта кўриб чиқиб, ғалабани Жусуповга берди. Ҳавасбек Асадуллаев эса вақтинча мусобақалардан четлатилди.
11 декабрь куни Тайланднинг Чиангмае шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати ниҳоясига етди. Қозоғистонлик боксчилар турнирда жами 20 та медални (10 олтин, 4 кумуш ва 6 бронза) қўлга киритиб, умумий ҳисобда иккинчи ўринни эгаллашди. Медаллар ҳисоби бўйича биринчи ўринни Ўзбекистон эгаллади. Уларда ҳам жами 20 та: 11 олтин, 6 кумуш ва 3 бронза медал бўлди.