- 2013-08-21
ФИФА ва УЕФАнинг собиқ раҳбарлари камига саккиз йилга футбол билан хайрлашди.
ФИФАнинг ахлоқий ишлар бўйича арбитраж палатаси қўмитаси ташкилот президенти Йозеф Блаттер ва УЕФА раҳбари Мишель Платиниларнинг футболчилик фаолияти билан шуғулланишини саккиз йилга тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Шунигдек, Блаттер 50 минг, Платини эса 80 минг Швейцария франки миқдорида жаримага тортилди.
Октябрнинг бошларида, ФИФАнинг ахлоқий ишлар бўйича қўмитаси Блаттер ва Платинини эгаллаб турган лавозимларидан ва футболчилик фаолиятидан 90 кунга озод қилган эди. Бунга ташкилот штаб-квартираси жойлашган Цюрихдаги Адлия федерал маъмурияти томонидан сентябрнинг охирида бошланган текшириш ишлари сабаб бўлган.
Маълумотларга қараганда, Блаттер 2011 йилда 2 млн. Швейцария франки миқдоридаги пул маблағини ноқонуний равишда Платинининг банк ҳисоб рақамига ўтказган экан. Ушбу ҳиммат Платинига 1999-2002 йилларда амалга оширган беминнат хизматлари учун тақдим этилган эди.
Платини жорий йилнинг 11 декабрь куни Спорт ишлари бўйича халқаро арбитраж судига уни футболчилик фаолиятидан четлатиш тўғрисидаги жазони қайта кўриб чиқишни талаб қилган эди. Аммо суд унинг талабини рад этди. ФИФАнинг ахлоқий ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Андреас Бантельнинг L'Equipe интернет саҳифасига айтган сўзларига кўра, Платини анча муддатга футбол оламидан четлатилади.
qalampir.uz сайтидан олинди.