- 2016-06-01
Мадриднинг “Реал” футбол клуби финалда Англиянинг “Ливерпул” жамоаси устидан ғолиб бўлиб, чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритди.
Ҳал қилувчи ўйин Англия жамоасининг кечикиши ва томошабинларнинг чипталарини текшириш чўзилиб кетиши натижасида 36 дақиқага кечикиб бошланди.
Ўйиндаги ягона гол матчнинг 59-дақиқасида “Реал” ўйинчиси 21 ёшли Винисиус Джуниор томонидан урилди.
Англия жамоаси жавоб сифатида рақиб томон кўплаб зарбалар йўллади. Лекин ҳисобни тенглаштира олмади. “Ливерпул”нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ўз номига хет-трикни расмийлаштириши мумкин эди, лекин “Реал” дарвозабони Тибо Куртуа барча зарбаларни моҳирлик билан қайтариб, ўйин қаҳрамонига айланди.
Иккала жамоа чемпионлар лигаси финалида учинчи марта юзма-юз келмоқда. 1980-81 йилги мавсумнинг финалида “Ливерпул” 1:0 ҳисоби билан ғолибликни қўлга киритганди. 2017-18 йилги мавсум финалида эса мадридликлар 3:1 ҳисобда ғолиб бўлганди.
Мадриднинг “Реал” футбол клуби тарихида 14-бор чемпионлар лигаси ғолибига айланиб, ўзининг рекордини янгилади.