ФИФА янги турнир ҳақида эълон қилди


  • 18 Декабрь, 2023
  • 246

ФИФА футбол клублари орасидаги янги турнир ташкил этилиши ҳақида маълум қилди.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ўзининг расмий сайтида 2024 йилдан бошлаб ФИФА континентлараро кубоги номли янги турнир ўтказилиши ҳақида эълон қилди. Турнир йилига бир марта ўтказилади.

Турнирда барча конфедерация чемпионлари иштирок этади. Финал матчида чемпионлар лигаси ғолиби билан бошқа конфедерация клубларининг континентлараро ғолиби учрашув ўтказади.

Турнирнинг биринчи босқичлари футбол жамоалари ва конфедерациялар билан келишилган ҳолда ўтказилади. Плей-офф 2024 йил 14 декабрда нейтрал ҳудудда бўлиб ўтади. Финал эса 2024 йил 18 декабрда ўтказилади. 


Бошқа мақолалар