- 2021-01-04
Усмоний давлати архивларидан ўрин олган ўточар қуроллар ва ракеталар ҳақида маълумотларга кўра, ҳозирланган бир ҳужжат ракетанинг Усмонийлар даврида ишлаб чиқарилганини аён қилди.
Бу ҳақда “Ракетани Усмонийлар кашф этганми?” мақоласи “Етти қитъа” тарихий ва маданий журналининг сўнгги сонида эълон қилинган Британия ислом маданияти тадқиқоти маркази маданият департаменти мудири профессор Салим Айдуз берган интервьюсида Усмоний давлатининг тарих бўйича муваффақиятларида ўточар қуролларнинг муҳим роль ўйнаганлигини айтди.
Ўточар қуроллар соҳасида қисқа вақтда анча муваффақиятларга эришган Усмоний давлатининг вақт ўтиши билан бу борада Европа давлатлари олдида заифлашганлигини қайд этган проф. Айдуз бу ортда қолишнинг давлат раҳбарларининг такрор бу ишга қайтишига сабаб бўлганини таъкидлади.
Профессор Айдуз, бу борада айниқса Усмоний империясининг “Лола даври”да (1718-1730 йиллар орасида) кўп ишлар олиб борилганлигига урғу бериб, “Урушсиз ўтган бу даврни жуда яхши баҳолаган навшеҳирлик Домод Иброҳим пошо илм-маданият ва касб-ҳунар фаолиятининг ривожланишига бор кучини солди. Бу даврда жуда муҳим илмий кашфиётлар бўлганлигига эътибор қаратиш лозим. Булардан биринчиси кемасоз инженер Иброҳим афандининг “Тахталбаҳр” номини берган сув ости кемасини кашф этиши, иккинчиси эса Байрамўғли Али оға кашф этган ўточар қуроллар ва ракеталардир” деди.
Байрамўғли Али оға кунимиздаги ракеталарнинг бобоси ҳисобланадиган янги бир ўточар қурол кашф этганлигини таъкидлаган проф. Савлим Айдуз, ҳарб санъати ва кашфлар ҳақида китоб ёзганлигини ҳамда бу янги қуролларни ишлатиш шаклларини расмлар билан кўрсатганини айтди.
Профессор Айдуз, Байрамўғли Али оға қаламга олган “Уммул-Ғазо фи тадбирил-ҳарб ва лавозимиҳа” номли асарида ҳарб санъати ва керакли моддалардан, кашф қилган қуроллар ҳақида сўз юритганини билдириб, қуйидаги маълумотларни берди:
“Тўп-замбарак турларини ва жангда керак бўлган тадбирларни баён қилган Али оға бу асарида жанглардаги муваффақиятсизликларга қурол кашф этиш ва ишлаб чиқаришдаги қолоқлашишни сабаб қилиб кўрсатиб, подишоҳга янги қуроллар ишлаб чиқаришни тавсия қилмоқда. Қуроллар борасида жуда кам асар ёзилган Усмоний дунёсида бундай асарнинг ёзилиши ва янги кашф этилган қуролларнинг расмлари билан бирга берилиши жуда ҳайратланарли ҳолат. У сўз юритган қуроллардан биринчиси қалъа қуршовида ишлатиладиган ва бутунлай шахсий кашфиёти бўлган “тулумба” номли ракеталардир. Асарида расмларини ҳам берган ушбу ракеталарнинг таърифи батафсил ёритилган. Уларнинг 11-12 аршин, яъни 78 метр узунликда бўлиши ва одам қучоғига сиғмаслиги билдирилган. Бу янги қуролнинг расмини чизиб, таъсири қанчалик катта бўлишини ҳам тушунтириб берган. Бундан ташқари, аввалдан қўлланилиб келаётган тулумбаларнинг кам оташ сочишини ва ўқ отмаслигини билдирган.”
Байрамўғли Али оғанинг “...тўқсон ҳисобидан бўлиб, майдонли тарозидур” деб таърифлаган баллистик тарози кашф этганлигини қайд этган профессор, ушбу тарознинг ўша давр шартларига кўра, анча ривожланган илгари савияда эканлигини таъкидлади.
Профессор Айдуз бу тарозининг тўп отишида нишонга тўғри тегиши учун баллистик созлашда ишлатилганини таъкидлаб “Тўқсон даражалик тарозини илк бор у кашф қилганди. Бошқалар 45 даражалик тарози ишлатмоқда. Али оға бу ерда ҳам ўзи кашф қилган тарози билан бошқалар фойдаланаётган тарозининг расмини қўйиб қиёслаган. Бундан ташқари, тушида кўриб кашф этган яна бир восита бор. Бу восита тўпнинг устига қўйилиб, тўпнинг қўндоғида тўғри-тўғри эмаслигини текширади” деб гапирди.