- 2018-04-25
АҚШлик тадқиқотчилар, пашшаларнинг асосан қизил, тўқ сариқ ва қора рангли кийим кийган кишиларни кўпроқ чақишини аниқлади.
АҚШда пашшалар устида ўтказилган бир тадқиқотда қизиқ натижалар қўлга киритилди. Натижаларга кўра, пашшалар қизил, тўқ сариқ ёки қора рангли кийим кийган одамларни кўпроқ чақар экан.
“Independent” газетаси хабарига кўра, Сиэтл Вашингтон университетидан олимлар пашшаларнинг ҳид олиш ҳисини ўрганадиган тадқиқот ўтказди. Тадқиқотда пашшаларнинг одам нафасидан карбонат ангидрид ҳидини сезганда маълум ранглар томон учиб боришини, умумий пигментациядан мустақил равишда пашшаларнинг кўзига кучли қизил-тўқ сариқ рангда бир сигнал ёйилишини аниқлашди.
Пашшаларнинг яшил, сиёҳранг, кўк ва оқ рангларни эътиборсиз қолдириб, қизил, тўқ сариқ ва қора рангларга йўналишини аниқладилар.
Олимлар яшил, сиёҳранг, кўк ёки оқ рангли либосларнинг пашшалар чақишига тўсиқ бўлишини, баҳор ва ёз мавсумларида пашшалардан сақланишнинг кийим рангини тўғри танлаш орқали мумкин бўлишини айтишди.