- 2021-01-04
Мутахассислар анорнинг иммунитет тизимини қувватлантириб, саратон ва бошқа кўплаб касалликлардан сақлашини айтди.
Анор сувининг томирни кенгайтириб, айниқса юракни қувватлантиришини, томирдаги тромбларни йўқотиб, қон босимини тушириш хусусиятлари борлиги таъкидланди.
Мутахассислар анор пўстлоғининг ҳалигача истеъмол қилинмаслигига диққат қаратиб “Анор пўстлоғи меваси ейилгандан кейин ёки суви сиқиб олингандан кейин ахлатга ташланмоқда.
Хитойда сўнгги йилларда ўтказилган тадқиқотлар анор пўстининг сувига қараганда анча фойдали моддаларга бой эканлигини кўрсатмоқда. Анор пўстлоғи таркибида бўлган эллагова кислотаси кўкрак саратони ва бошқа бутун саратон турларининг олдини олувчи ҳамда яхши қилувчи фойдаларни таъминламоқда” дейишди.
Анор пўстлоғи чой сифатида истеъмол қилиниши мумкин. Тадқиқотлар анор пўстлоғининг холестеринни камайтириши, бетта ҳужайраларини орттириб, қанд диабети хасталарига, юрак ва томир хасталарига сувига қараганда кўпроқ фойдали эканлигини таъкидлаган мутахассислар “Анор пўстлоғидаги эллагова кислотаси антиоксидан, антимутаген ва антисаратон каби хусусиятларга эга. Тадқиқотлар кўкрак, қизилўнгач, тери, ичак, простата ва ошқозон ости бези саратонларида антисаратон хусусиятини кўрсатган” деди.
Мутахассислар анор пўстлоғини истеъмол қилишга доир қуйидагиларни айтишди: “Сояда ёки 40-50 даражадан ошмайдиган ерда қурутилган анор пўстлоқлари сўнгра толқон қилинади. 100 гр қайнаган сувга 2 гр майдаланган анор пўстлоғи солиниб, 10 дақиқача қайнатиб, сувини ҳар куни чой сифатида ичиш мумкин. Шунда саратон, юрак вақаед хасталикларидан ўзимизни ҳимоя қилган бўламиз. Қурутилган ва бўлакланган анор пўстлоқларини қаҳва тайёрлайдиган машинада толқон ҳолига келтириб, бир чой қошиғи салат, пишлоқ кабилар билан қўшиб истеъмол қилиш мумкин.”
Айниқса қанд хасталарига бета ҳужайраларини орттирадиган анор пўстлоғини истеъмол қилишни тавсия қилган мутахассислар “Одатда бутун меваларда бўлганидек анорнинг ҳам энг фойдали қисми пўстидир. Бир дори сифатида ичадиганимиз анор сувидан қолган пўстлоқларини ташлаб юбормаслик керак. Буларни истеъмол қилиб, турли хасталиклардан ўзимизни муҳофаза қилайлик. Бу фойдалардан терингиз учун фойдаланишни истасангиз анор сувини ичишингиз, ўзини ейишингиз, анор данаги ёғидан фойдаланишингиз ёки таркибида анор бўлган косметик маҳсулотлардан фойдаланишингиз мумкин” дейишди.
Анорнинг терига фойдаларини 3та катта бўлимда тўплашимиз мумкин. Ҳуснбузарлар: Асосан тери устидаги бактериялар, ҳазм қилиш муаммолари ва гормон мувозанати бузилишидан пайдо бўладиган ҳуснбузарлар анор билан камайиши мумкин. Анорнинг ҳуснбузар чиқишини камайтириш таъсири ҳазм қилишни тузатиши, антиоксидан таъсири билан токсинларнинг терига берадиган зарарини камайтиришини ва қон айланишини яхшилашидан келиб чиқмоқда. Чиққан ҳуснбузарларга озгина анор сувини пахта билан юзингизга суриб, уларнинг тезроқ қуришини таъминлашингиз мумкин. Анор сувининг яна бир фойдаси ҳуснбузарлар кетганидан кейин тери устидаги доғларнинг йўқотишидир.
Ажинларга қарши: Анор суви ажин тушишини сезиларли даражаа камайтиради. Бунинг сабаби анор тери соғлиги ва янги тури ҳужайралари учун керакли бутун антиоксиданларни ўз ичига олган. Анор суви эластикликни орттириб, ажинларни кетказади.
Яралар: Анор данаги аввалдан ҳозиргача яраларни тезроқ тузатиш учун ишлатиладиган табиий маҳсулотдир. Шу билан бирга терига таъсир қиладиган инфекциялардан сақлайди ва яра тузалганидан кейин унинг қолган изини ҳам кетказади.
Анор B5 ва C витаминларига жуда бой. Шу сабабли терини қаритадиган эркин радикалларни нейтраллаб, терини ҳимоя қилади.
Бутун бу фойдалар ажин тушишини секинлаштириб, терини қуёшнинг зарарли нурларидан сақлайди.
Фойдаланиш учун бир дона катта анор тозаланиб, донлари миксер билан қуюқ ҳолга келгунча аралаштирилади. Сўнгра уни бўйин билан бирга бутун юзингизга суринг. 20-25 дақиқадан кейин юзингизни илиқ сувда чайиб ташланг. Бунинг фойдасини кўриш учун камида 2-3 ҳафта ҳар икки-уч кунда такрорланг.