- 2017-03-27
Қирғизистонда мажлис ташқарисидаги мухолифларга тегишли эканлиги иддао этилган чегарадаги тарангликдан фойдаланиб, ҳукуматни тўнтариш режаси туширилган овоз қайдлари эълон қилинди.
Қирғизистон давлат телеканали тарафидан берилган хабарда мухолифларнинг амалдаги ҳукуматни тўнтариш учун режа тузганлиги иддао этилди.
Овоз қайдидаги кишиларнинг собиқ бош прокурор Азимбек Бекназаров, амалдаги ҳукумат партиясидан чиқариб юборилган собиқ депутат Қубоничбек Кадиров ва Жалолобод собиқ ҳокими Бектур Асановлар эканлиги даъво қилинмоқда.
Бу кишилар эса ижтимоий тармоқ аккаунтларидан берган хабарларида овоз қайдларининг сохта эканлигини айтишмоқда.
Овоз қайдида гапираётган кишиларнинг давлат тўнтаришини амалга ошириш учун бир нечта йўлниўз ичига олган режа тузганлиги диққатни тортади.
Қайдда бунинг учун Қирғизистон-Ўзбекистон орасидаги тортишувли ҳудуд борасидаги келишмовчиликлардан тортиб, ўлканинг жанубида халқни тўплаб, намойиш ўтказишгача кўплаб мавзулар айтилмоқда.
Юқорида тилга олинган Бекназаров, Кадиров ва Асанов ўлканинг жанубидаги Жалолобод вилояти Акси туманида Қирғизистон-Ўзбекистон орасидаги тортишувли ҳудудга аскар тўплаган Ўзбекистонга норозилик намойиши ташкил қилишганди. Бу намойишда овоз қайдида борлиги аниқланган бир киши 24 мартда Ўш шаҳрида ҳам намойиш ўтказишини маълум қилганди.
Ўлкадаги Акипресс хабар агентлигининг хабарига кўра, Акси туманида намойишда қатнашиб халққа хитоб қилган бош вазир Темир Сариев Қирғизистонда намойиш ўтказиш тақиқланмаганлигини айтиб ўтганди. Лекин Сариев икки ўлка орасидаги чегара муаммоси сабабли намойиш ўтказишни “хоинлик” деб атаганди.