Қозоғистонлик “инвестор”нинг пули йўқ экан


  • 25 Ноябрь, 2016
  • 1432

Қозоғистон иқтисодиётига 25 миллиард евро киритмоқчи бўлган Жанубий Қозоғистонлик ҳомийнинг ҳозирча пули йўқ экан. Бу ҳақда у журналистларга хабар берган.

Ҳоким қабулида бўлган Жанубий Қозоғистоннинг Байдибек туманида яшовчи Байбек Шымырбаев Қозоғистон иқтисодиётига 25 миллиард евро инвестиция қилишга ваъда берганди.

Ҳозирда Байбек Шымырбаев Чимкент шаҳрида ва янги бизнес очишни режалаштирмоқда. Байбек Шымырбаев “Ҳозирча менинг қўлимда нақд пул йўқ. Лекин мен кўплаб халқаро банкларда гарантман. Ушбу инвестициялар шулардан келади, асосан Америкадан. Мен йирик компанияда молиявий директорман... Ҳозир бизнинг банклар йирик маблағ билан ишлай олмаганликлари учун менга хизмат кўрсата олмайди. Мен 20 мактаб, 20 поликлиника, 10 онко-клиника ва Жанубий Қозоғистонда 30 мактаб қурмоқчиман... Кўпчилик мени жиддий қабул қилмаяпти. Мен гапларимни ҳавога совурмайман. Мен бошқаларга ўхшаб пул ўғирламаяпман, қайтанга инвестиция қилмоқчиман” деди.

Жанубий Қозоғистонда махфий миллиардернинг кутилмаганда пайдо бўлиши интернетда шов-шувга сабаб бўлганди. Кўпчилик бу ҳақда вилоят ҳокимининг жавоби кутди. Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимияти матбуот хизмати махфий миллиардер ҳақида билади, лекин бунга ҳеч ким жиддий қарамаяпти. Матбуот хизмати вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев кейинги ишларни режалаштириш учун Байбек Шымырбаев билан яна бир бор учрашишни таклиф қилди. Лекин Шымырбаев ҳозирча учрашув кунини белгиламади ва қабулга ёзилмади, деб хабар берди.

Журналистларнинг аниқлашича, 66 ёшли Байбек Шымырбаев Байдибек туманининг Ақтас қишлоғида яшайди. Ҳамқишлоқларининг айтишича, Байбек ўртаҳол яшайди. Унинг фарзандлари турли соҳада тадбиркорлик билан шуғулланади. Байбек Шымырбаев аввал қишлоқ хўжалиги ишчиси бўлган, ҳозир эса нафақада. 


Бошқа мақолалар