Алматида қурилаётган кўприк қулаб тушди


  • 24 Апрель, 2015
  • 1224

Алмати шаҳрида Рисқулова ва Сайин кўчалари кесишган жойда қурилаётган кўприк қулаб тушди. Воқеада қурилишда ишлаётган ишчилардан 19 нафари жароҳат олган. Улардан 3 нафари оғир аҳволда. Кўприкнинг қулаши бетон ташийдиган юк машинасининг кўприк устунига урилиши оқибатида юз берган. Воқеа жойида 55 кишидан иборат ишчилар бригадаси меҳнат қилгаётган эди. Ҳозир 5 нафар ишчини қидирув ишлари давом этмоқда.

Кўприкнинг узунлиги 125 метр, эни 11 метр эди. Ҳалокат жойига 200 та қутқарувчи ва 100 та техника етиб келган. 


Бошқа мақолалар