Қозоғистонда артистларнинг очиқ кийиниши тақиқланди


  • 12 Апрель, 2016
  • 1213

Қозоғистонда санъаткор ва раққосаларга нисбатан кийиниш маданияти қонунан расмийлаштирилди.

Қозоғистоннинг маданият ва спорт вазирлиги тарафидан санъаткорларга нисбатан кийиниш ва эстетика борасида бир қанча чеклашлар киритилган қонун лойиҳаси тайёрланиб, татбиқ этилиши учун парламент депутатларига топширилганлиги билдирилди.

Айниқса санъаткорлар тарафидан тортишувга сабаб бўлган қонун лойиҳасининг тайёрланишига аҳолидан вазирликка тушган 4000 га яқин шикоят ва огоҳлантиришлар сабаб бўлганлиги маълум қилинди.

Қонун лойиҳаси ҳақида маълумот берган вазирлик вакили қуйидагиларни гапирди:

“Сўнгги уч йилда ватандошлар тарафидан келган шикоят хатларини тўпладик. Уларни сони 4000 атрофида. Нима учун шунча аҳолининг фикрини инобатга олмаслигимиз керак. Ватандошларнинг катта қисми мисоллар билан очиқ-сочиқ раққоса ва санъаткорларнинг ёш авлод тарбиясига салбий таъсир этаётганлигини айтмоқда.”

Қонун лойиҳасида кўрсатилишича, энг қисқа кўйлак тиззадан калта бўлмаслиги лозим. Устки қисмида эса кўкрак қисми ёпиқ бўлиши керак. енглари эса тирсакдан 5 см калта бўлмаслиги лозим. Шу билан бирга киндик қисми бутунлай ёпиқ бўлиши керак.

Депутатлар буни ёқлаб чиқишди. Уларнинг фикрича санъаткорлар баданини эмас, санъатини кўрсатсин. Ёшларнинг ахлоқини бузиб, арзон нарсаларга мойил қилиш жиноят қилиш билан бир.

Шу тариқа мазкур қонун жорий йилнинг май ойидан кучга кириши қайд этилди. Қонунга бўйсунмаган санъаткорлар пул жаримасига тортилиши билдирилди.


Бошқа мақолалар