Қозоғистонда 14 кунлик карантин


  • 2 Июль, 2020
  • 408

Қозоғистонда карантин яна кучайтирилади. Давлат комиссияси 5 июлдан бошлаб 14 кунга бир қатор чекловлар ўрнатди. Ушбу чекловлар қуйида келтирилган:

Транспорт бўйича:

1. Мавжуд авиақатновларни рўйхатга янги давлатлар қўшмасдан сақлаб қолиш;

2. Вилоятлар орасидаги авиқатновлар ва темир йўл қатновларини давом эттириш (баъзи чекловлар билан);

3. Вилоятлар орасидаги йўловчи ташиш автобус қатновларини тўхтатиш;

4. Жамоат транспорти ишлаш вақтини чеклаш.

Аҳоли бўйича:

1. Турли спорт, оммавий тадбирлар, оилавий маросимлар ва тўйлар ўтказиш тақиқланади.

2. Очиқ ҳавода якка машғулотлар ўтказишга рухсат берилади.

3. Кўчада, паркда, скверда 3 одамдан кўп бўлиб ҳаракатланиш чекланади.

4. 65 ёшдан ошган ватандошларнинг кўчага чиқишлари чекланади.

Гўзаллик салонлари, сартарош, спорт заллари, фитнес-марказлари, бассейнлар, ёпиқ турдаги озиқ-овқат ва бошқа бозорлар, пляжлар, аквапарклар, маданият объектлари, музейлар, кўргазмалар, форумлар, анжуманлар ва бошқа оммавий тадбирлар, кўнгилочар марказлар, болалар боғчаси, диний объектлар, савдо марказларидаги кўнгилочар марказлар, караоке, бильярд, кмпьютер клублари, боулинг, кинотеатр, болалар соғломлаштириш лагерлари фаолияти тақиқланади.

Бундан ташқари, давлат органларида 80% ишчиларнинг масофадан ишлаши сақланиб қолади.

Тиббиёт марказлари, аптекалар, озиқ-овқат дўконлари, ҳозирда очиқ бўлган бозорлар ўз фаолиятини давом эттиради.

Очиқ ҳаводаги умумий овқатланиш жойлари, очиқ ҳаводаги қурилиш ишлари, қишлоқ хўжалик ишлари, балиқ ва мол хўжалиги, автоювиш шохобчалари, автомобиль ва маиший техника таъмирлаш устахоналари, аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари, иккинчи даражали банкларга санитар қоидаларга қаттиқ риоя қилган ҳолда ишлашга рухсат берилади.

2 июль ҳолатига кўра, Қозоғистонда 42 минг 574 та касаллик ҳолати қайд этилган. Улардан 14 минг 59 нафари соғайиб чиқди. 


Бошқа мақолалар