Саҳнада сўнгги парда!


  • 24 Июнь, 2016
  • 1335

Тарих ёзган давлатлар ақлларини энг унумли тарзда ишлатгани учун Рим ёки Усмонийлардай БУЮК бўлишган. ...

Усмоний давлати уч қитъага қандай ёйилди? Аскарларни қандай кўчирди? Улар озиқ-овқат билан қандай таъминланди? Адолат тизими қандай қурилди? Пул қандай бошқарилди? Эркинлик қандай таъминланди?

Бу саволларнинг жавоби битта улкан ИМПЕРАТОРЛИКда эди! Бизга ёқса ҳам, ёқмаса ҳам бугун шундай ишларни Америка давлати бажармоқда. Ёқтириш-ёқтирмаслик муҳим эмас. Афғонистонда ҳам, Ироқда ҳам, Тинч океанида ҳам байроғини ҳилпиратиб турган ягона катта куч ҳозир АҚШ! Осмон шундоқ ҳам уларники. Пул ҳам... Ғазнасида ДОЛЛАР тутмайдиган давлат борми ҳозир? Албатта йўқ! Ҳозир ҳамма ЕВРОПАнинг келажаги ҳақида гапирмоқда. Англия ЕИдан чиқадими ёки қоладими? Чиқса нима бўлади-ю, чиқмаса нима?

2000 йили ДЖОРДЖТОУНда бир профессор CIAга тегишли баъзи яширин ҳужжатларни эълон қилган эди. Бу ҳужжатларда Европа иттифоқини ташкил қилиш ғоясининг муаллифи CIA эканлиги айтилганди.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европани назорат қилишни истаган Вашингтон ўз моделини илгари сурди. Пулдан фойдаланиб, ЕВРОПАни дизайн қилмоқчи бўлди. Мақсади ҳар бир ўлкани алоҳида-алоҳида назорат қилиш ўрнига барчасини битта ИТТИФОҚҚА тўплаб, ҳаммасига бирдай ҳукм юргазиш эди. Европа бошида пул ва сиёсий бирликдан узоқ эди.

Лекин CIA уларни қадам бақадам ҳозирги этапга олиб келди. Оқилона йўл тутиб, ўз манфаатлари учун керакли бўлганларни аста-секин ҳаётга татбиқ этди. CIAнинг парда ортидаги дастаги билан Германия ўз пули маркдан, Франция франкдан воз кечди. Ўз пули бўлмаган давлатнинг МУСТАҚИЛЛИГИ бўлмасди. Англия яна бир ўлчовда тадбирли эди. Улар пул тизимининг ичига унчалик киришмади. Кирганлар эса, битталаб бир бутуннинг таъсирсиз парчаларига айланди.

Сўнгги сўзни ХУСУСИЙ БАНКЛАР айтадиган иқтисодий тизимда мустақилликни сақлаб қолиб бўлмасди. Сиёсий, ҳуқуқий ва молиявий тизимда АЪЗО ЎЛКАЛАР вақт ўтиши билан "вилоятлар"га айланди. Масалан Греция иттифоқ ичидаги битта бечора ўлка эди холос.

Бошқа ўлкалардагидек Марказий банклар номигагина ишлаб турарди. Масалан, Афина худди Португалия, Италия ва Испания каби ўз банкларида ЕВРО боса олмасди. ...

Яширин ҳужжатларга кўра, CIAнинг асл мақсади АНГЛИЯни тугатиш эди. "Буюк" деган номни ўзига сифат қилиб олган бу манман давлатни худди эски Рим империясидек тарих қаърига юборишни кўзлаган эди. Натижа қандай бўлади билмаймизу, лекин Британия ўтказган РЕФЕРЕНДУМ шу сабабли жуда муҳим. Улар ИТТИФОҚдан чиқса ҳам, чиқмаса ҳам ЕВРОПА энди асло аввалгидек бўла олмайди.

Бир профессор ва CIA ҳужжатлари... то 2000 йили шуларни ёзган ва айтганди. Тарихни ҳар доим разведка ташкилотлари ўзгартирган. Айниқса сўнгги 200 йилда... Бир ўлканинг кучи мақсадларига тўғри йўналтирилган бўлса, ҳеч ким унга қаршилик қила олмайди.

Усмоний, Рим, Британия ва Америка шундай. Агар тўғри бўлса, CIAнинг иши оддий одамлар тушуна олмайдиган бир операция. Қурол йўқ, бомба йўқ, таҳдид йўқ, огоҳлантириш йўқ, лекин 28 та ЕВРОПА ДАВЛАТИнинг назорати бор. Буни АҚЛ дейдилар! Буюк давлатлар мана шундай бошқарилади!

Аввалроқ Киссенджер Путинни зиёрат қилгани ҳақида ёзгандик. У 8-10 кун Москвада меҳмон бўлди. Дунёнинг ЯГОНА ҚУТБЛИ бўлмаслиги кераклигини энг аниқ мисоллар билан айтган одам Киссенджер эди. Путин уни ёқтирар ва ҳурмат қиларди. 10 кун нима ҳақида гаплашишди, тўлиғича биладиганлар йўқ. Лекин баъзи нарсалар ташқарига сизиб чиқди.

Киссенджер ИККИ ҚУТБЛИ ДУНЁНИНГ лозимлигини Путинга ҳам тушунтирганди. “Лекин тўсиқ бўла олмасам, қуйидагилар юз беради” деб муҳтамал келажакдан огоҳлантирди.

Келаси 10 йил ичида Америка глобал мувозанатни белгилайди. Рўйхатда ўзгаришлар бўлади. Авваламбор ер юзини бир сарой деб фараз қилайлик. Сўнгги 100 йилдан бери давом этиб келаётгандек ушбу саройнинг энг катта ва энг шинам хонасини яна Америка эгаллайди. Россия ижарага турган катта хонани бўшатиш вақти келди. Саройнинг балконли катта хонаси бундан буён Россияга тегишли бўлмайди. Буни Путинга Киссенджер ётиғи билан тушунтирди. Албатта Путин буни қабул қилмади. Дарров қабул қилиши мумкин ҳам эмасди. Лекин кейин бошланган оғир эмбарголар, санкциялар, энергетика нархларидаги пасайиш Россияда янги қарорлар олинишига йўл очди.

Путинга қилинган сўнгги огоҳлантириш билан бирга балкони бўлмаган лекин кенг хонага ўтиши айтилди. Туркия, Бразилия, Индонезия ва Ҳиндистон, яъни ривожаланаётган ўлкалар ҳам янги талабларда бўлишди. Дунё тузумида янги шаклланиш учун Хитой ва Россиянинг ҳам роллари аниқ бўлди. Хитой Россиянинг олдига ўтади. Лекин Америкага боқимли сиёсати билан яшайди.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин Америка тарафидан қурилиб, яна АҚШ томонидан бошқарилиб келаётган қўғирчоқ ташкилотлар бўлмиш БМТ, Жаҳон тижорат ташкилоти, Европа иттифоқи ва НАТО ўз вазифасини бажариб бўлди. БМТ эса янада кучли бўлиб, йўлида давом этади. Янги тузумда эскиларнинг ўрнига янги ўйинчилар майдонга туширилади. Вашингтон билан ҳамкорлик йўлни тутганлар роҳат қилишади. Бизга кўринмасдан давом этаётган УЧИНЧИ ЖАҲОН УРУШИнинг натижалари нима билан тугашини яхши таҳлил қилиш керак.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европа КОММУНИЗМ ҚЎРҚУВИ билан бир орага келтирилди. ЯЛТАдан бери аслида Вашингтон билан Москва ДЎСТ ЭДИ. Ҳеч ким буни сеза олмади. Энди эса Советларни ТЎХТАТИШ учун бирлашган ЕВРОПА ўз ичида инқирозга қараб кетмоқда.

Француз разведкаси “яқинда ўлкада гражданлар уруши чиқадиган бўлса, ҳеч ким буни тўхтата олмайди” деб бонг уриб ётибди. Европа дард-ғам билан тўлғонаётганида 1945 йилдан бери улар қўрқиб келган РУСЛАР ҳам негадир алғов-далғов бўлаётган эди.

Капитализм билан коммунизмни ўйлаб чиқарган ЕВРОПА билан РОССИЯ бараварига чўкмоқда эди. Идеологиялар кетиб, ўрнига нима келади?

Ҳозирча биладиганлар йўқ. Лекин охирги 30 йилда энг кўп ИСЛОМдан фойдаланишаётганларига қараганда МУСУЛМОНЛАР саҳнага чиқади. Сценарийни билмасак ҳам бу шундай.

Агар Киссенджер Путинга “Эскисидек катта бўлмаса ҳам, балкони бўлмаса ҳам шу хонага ўт. Сенинг ўрнингга Хитой келади...” деган бўлса билингки, ТУРКЛАР яна муҳимроқ ўрин эгаллашади. Бу ичкарида ҳам, минтақада ҳам, жаҳонда ҳам катта ўзгаришларга сабаб бўлади. Янги ўйинни тузувчилар ХИТОЙНИ иқтисодий жиҳатдан назорат қилишдан ташқари географик жиҳатдан ҳам қисувга олишни канда қилишмайди. ТУРКЛАР бунда жуда муҳим ўрин тутишади.

Пулнинг соҳиблари бирин кетин Америкага кетишяпти, қочишяпти. Баъзилари ягона қутбли дунё қурилишини хоҳлашяпти. КИССЕНДЖЕР кабилар эса “Ягона қутб ярамайди. Хитойни Американинг қаршисига қўяйлик” деб таъкидламоқда. Эски ўйиннинг бузилганлиги энди ҳақиқат. Рузвельт, Сталин ва Черчиллар қурган ўйин ниҳоясига етди. Ўйинчилар битталаб саҳна ортига олинмоқда. 1945 йилдан кейин, яъни ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИдан кейин ТЕРРОР ТАШКИЛОТЛАРИ ва ПУЛдан фойдаланган ҳолда, янги ўйин саҳнага қўйилди. Мана энди эса, ўша ўйин ҳам, ўйинчилари билан саҳнани тарк этмоқда. Фақатгина САЙКС-ПИКО келишуви эмас, уни амалга оширганлар ҳам кетмоқда. 


Бошқа мақолалар