- 2017-06-15
Ўрта Шарқ яқин вақтларда ТИНЧЛИК ҳукм сурадиган минтақа бўлмайди. У ерда тинчлик бўлмаслиги учун ғарбликлар қўлидан келганича ҳаракат қилишмоқда.
Режалаштирилган шум планлар атрофдаги қўшни ўлкаларга қаттиқ таъсир кўрсатади. Машъум планни амалга ошириш учун ғарблик махфий хизматлар биринчи қадамларини ташлашди. Ўрта ва Яқин Шарқда роллар ўзгаряпти, янги сценарийлар ёзилиб, янги-янги ўйинлар қуриляпти. Бу ишга шунчалик кўп одам жалб қилинганки ҳаммасини кузатиб боришнинг ўзи қийин.
Дунё нашрларида “ИШИД лидери алмашди” деган қисқа бўлса ҳам бир хабар чиқди. Баъзи сиёсий фигуралар сиёсий вазифаларини бажаришгач, ўлишади. Бу ўзгармас қоида! Бин Ладен каби...Бағдодий ўлдими, қиёфасини ўзгартирдими, бошқа жойга бориб яшириндими аниғини билмайман. Лекин шуниси аниқки, унинг сиёсий фаолиятини тугатишини истайдиганлар бор. Шу сабабли унинг ўрнига ИШИДнинг бошига Абу ал-Африй келди. Ёки олиб келтирилди.
Африйнинг асл исми Абдурраҳмон Мустафо ал-Шайхлар...исми аниқ маълум бўлса ҳам, туғилган санасини биладиганлар йўқ. Худди милоддан аввал яшаган одамдек. Таллафарда туғилган, Саддам даврида физика профессори бўлди. Сўнгра бирданига Англияга кетди.
Физика профессори сифатида баъзи масжидларда ваъз берди. Лондонда бир йил тургани айтилди. Балки бундан ҳам кўп вақт бўлгандир. Юқорида айтганимдек аниқ эмас.
Сўнгра яна Ироққа қайтди. Кейин 1999-2003 йиллар орасида Ироқда кўплаб масжидларда ваъз-насиҳатлар берди. АҚШ Ироқни ишғол қилганидан кейин бир онда ғойиб бўлди. Бир йил автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаганмиш. Яъни физика профессори шофёрлик қилган. Кейин Ал-Қоидага қўшилди. Зарковийнинг ўнг қўли эканлиги иддао этилди.
2004 йили Англия ва Америка кучларининг Ироқда ўтказган ҳарбий операциясида тириклайин қўлга олинди. Бир йил ҳибсда сақлангани ҳақида гаплар бор. Қамоқда бўлгани биз учун муҳим маълумот. Чунки илгарида ўз мақсадингда қўлланадиган одамларни у ерда бемалол танлаш имконига эгасан.
Африй у ердан бир аскарни яралаб, қочишга муваффақ бўлган. Асло “Қамоқхонада фақат битта аскар бор эдими?” деб сўраманг. Чунки мен ҳам билмайман.
Сўнгра бундан ҳам қизиқ воқеалар бўлди. Америкаликлар худди БАҒДОДИЙдек, АФРИЙнинг ҳам айбдор эмаслигини маълум қилишди. Бу билан Ал-Қоиданинг энг муҳим исмларидан бирига айланди.
Бир муддат номи Ладендан кейинги Ал-Қоида ташкилоти лидери номзодлиги учун таклиф қилиб юрилди. Лекин у 2011 йили ИШИДга ўтиб кетди-ю қисқа вақтда Бағдодийнинг энг ишончли кишиларидан бирига айланди.
3 фарқли инглиз шевасида бемалол гапира оладиган даражада инглизчани яхши эгаллаган. (Бизда ўзбекчанинг учта шевасини пухта биладиганлар нари турсин, адабий ўзбекчани шева аралаштирмай гапирадиганни ўзи топилмайди.) Бир йилда бунга қандай муваффақ бўлган? Бу ҳеч кимга маълум эмас. Африй қаердан келди ёки келтирилди?
Бунинг ҳам жавоби йўқ. Лекин бу ишдан хабар топганлар: “ИШИД Африй раҳбарлигида янги даврга қадам босди. Энди ташкилот янада фаоллашади. Янада кўпроқ жойни эгаллашади” дейишмоқда. Маълумки, уларнинг кўзлари нефть қудуқларида.
Маълумки ғарбнинг Ўрта Шарқдаги яна битта "эркатойи" Миср раҳбари СИССИЙ. Мурсий кўрган кўргуликларга, "Мусулмон биродарлари" учраган қатлиомга фақат ва фақат Анқара норозилик билдирди. Ҳамма туяқушдек бошини тупроққа кўмган, кўзини юмиб, ўлимларни жим кузатишди. Мусулмон мусулмонни ўлдираётганида бутун жаҳон ич-ичидан байрам қилди. Мурсий лавозимга ўзи олиб келган СИССИЙнинг қурбони бўлди. Ташқи кучлар билан келишган Сиссий давлат тўнтариши қилишда иккиланмади. Ҳатто кеча Мурсийнинг иккинчи одами бўлган одам ҳозир ҳам СИССИЙнинг иккинчи одами! Мусулмонларга мана шундай ўз сафларида ва ичкаридан зарба берилмоқда. Пулга сотиладиган кўп одам бор. Мисрда ҳам сотқин кам эмас, айниқса харидор европалик ва океанортидан бўлса. Шундай ҳам бўлди. Сотиб олинганлар кейин ўзларини нима кутишини билишмайди. Ҳозир Мурсийни олиб ташлаб, Сиссийни тахтга ўтқазганлар ифлос ўйин учун тугмани босишди.
Ливияда ички урушлар бўлаётганда ғарбда МИСР армиясининг у ерга босиб кириши учун тайёргарлик кўрилди. У ерлардаги дўстларим “Бугун-эрта Миср армияси келиб, Ливиянинг энг қийматли майдонларини эгаллаб олади” дейишмоқда. Нефть Мисрга, тўғрироғи СИССИЙни келтирганларга қараб оқадиган бўлади. Қолганларга эса қоринларини тўйдирмайдиган ҒАРБ идеялогияси қолади. Уйин асли ҳамма вақт шундай қуриларди. Яширин душманларимиз бизга раво кўрганларини Мисрга ҳам, бутун мусулмон минтқасига ҳам қилишга ҳаракат қилишмоқда. Биз мана юз йилдан кейин билдик, унинг тузоқлигини. Афсуски, яна шу тузоққа тушяпмиз. Миср раҳбарлигига Сиссийнинг нима учун олиб келингани ҳам ойдинлашмоқда.
Нонушта вақтида бир дўстим билан бирга эдик. Туркия ва дунё ҳақида гаплашаётганимизда мавзу бирданига Америка-Эрон орасидаги ядро музокараларига бурилди. Дўстим “Эронни кўпчилик менсинмаяпти, аслида у ўз кучи нисбатида ўйин қура оладиган ўлкалардан ҳисобланади” деди. Қизиқиб сўрадим: “Қандай ўйин?” Дўстим “Америкадек куч ҳам қаршисида ўзига зарар бера оладиган бирини кўрса, ортга чекинишдан уялмайди” деди... Яхши тушуна олмаганим учун “Қандай ортга чекиниш?” дедим. “Калифорнияда кўплаб эронликлар яшайди” деди. “Ҳа, у ерда менинг ҳам дўстларим бор” дедим. Дўстим “Шу сабабли у ерда Америкага тиз чўктирадиган қадамлар ташланди. ШОҲ ДАВРИДА у ерга кетган эронликлар кейинчалик Эрон разведкаси тарафидан "тарбияга чақирилиб, бўйсунтирилган". Америка ва Исроил Теҳронга босим ўтказаётган бир вақтда КАЛИФОРНИЯдаги ўрмонлар ёна бошлади. Лекин FBI ва CIA гумондорларни қўлга ололмади. Америка ишнинг орқасида Эрон разведкаси борлигини тушуниб етди. Бу ёнғинлар икки ўлкани бир-бирига яқинлаштирган энг катта ҳамлалар эди. Газета ва телеканаллар асло айтмайди, лекин разведка ҳамиша катта қарорлар олдидан катта операциялар ўтказади...” деди.
Мен дўстимдан “Бизнинг ҳам шундай кучимиз борми?” деб сўрадим. Дўстим кулимсираб “Номини айтмай қўя қолай, лекин ҒАРБнинг тимсолига айланган БИР НЕЧТА КАТТА ШАҲАРНИ бир неча дақиқа ичида харобага айлантирадиган даражада кучимиз бор...” деди.
“Яъни қанақасига?” деб ҳайратимни яшира олмай сўрадим. “Ўз услубларимиз бор. Эрон нима бўлибди” деди. Чўчидим, лекин севиндим. Чунки қулоғимга шивирланган шаҳарлар жуда аҳамиятли эдики, эшитганингизда сиз ҳам ўзингизни йўқотиб қўярдингиз.