Уйғон Туркистон!


  • 2 Августь, 2016
  • 1769

Қани эранлар қайда, келмайдими шу замон!

Туркистондан хабар йўқ, қачон қайтади карвон? 

Қақради Орол кўли, Бухорий айлар сукут

Қорайди олам, қоплаб зулмат янглиғ бир булут    

Ким қамал айлаб Венани, ким ошди девори Чинни 

Туташтирдик бепоён Сибиряга Ҳиндистонни.

Камалак ҳасад қилар, байроқ бўлсаТуркистон,

Бир сафда такбир олсак, ёвни айлар паришон.

Тупроқ, ҳаво ва денгиз, унда модда ва маъно

Қоф тоғидаги Анқо менга айлади садо:

Кечаси кўрдим бир дев, ухлар эди, баҳайбат.

Тўшаги бутун Осиё, ёстиқ - Истанбул, пойтахт. 

Ёйсимон икки қўли қуршаган Оқ денгизни

Қузғунлар қўрқиб ундан олисдан пойлар изни.

Тўйдинг уйқуга эй дев, бас уйғон бу рўёдан.

Уйинг бўлмиш торумор, булбул қолган гўёдан 

Сенсан девларнинг деви, сенсан хону султонлар,

Сенда намоён бўлган шоҳ, амир ва ҳоқонлар.

Тур, бошингни кўтаргин, тузатгин шу ҳолингни

Тарихдан васият шу - қургин истиқболингни!

Фарёд-фиғонимиз шу, оламга бўлсин аён.

Ҳасрат ўти куйдирди, уйғон Туркистон, уйғон!


Бошқа мақолалар

  • 2012-02-17
Кетар
  • 2012-02-18
Қолдиму?