Қозоғистонда Нурчи лицейлари ёпилди.


  • 20 Октябрь, 2016
  • 1012

Қозоғистон ҳукумати фетуллоҳчи террор ташкилотига алоқадор 27 лицейни бекитди.

Қозоқ-турк таълим фонди KATEV Қозоғистондаги Фето мактабларининг номи ўзгартиришини маълум қилди. Қозоғистон республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Фето лицейларининг номи “Билим инновацион лицейи” деб ўзгарди.

Бу карор Фето билан бирга тилга олинишдан норози бўлган лицей ўқувчилари ва ота-оналари томонидан қўллаб-қувватлагани билдирилди. Васийлик ҳайъати раислигига Бош вазир ўринбосари Иманғали Тасмағамбетов тайинланди. Таълим ва билим вазири Ерлан Сағадиев ҳам ҳайъатга аъзо бўлди.

Маълумотларга кўра, Қозоғистонда 27 та Фето лицейи бор. Васийлик ҳайъати аъзолари қозоқ бўлган Фето лицейларида дарс берадиган ўқитувчиларнинг эса бу мактабларда ишлашига рухсат берилмаслиги ва ўлкадан чиқарилиши маълум қилинди.

ФЕТО террор ташкилотининг Ўрта Осиё агенти бўлган Ўрхан Иналди узоқ вақтдан бери Қозоғистон ҳукумати билан Фето лицейлари бекитилмаслиги учун музокаралар олиб бораётганди. Қирғизистон ватандошлигини олиб, бу паспорт билан тез-тез АҚШга бориб-келаётган Ўрхан, Туркиядан қочган Феточиларни Қозоғистонга жойлаштираётганди. 


Бошқа мақолалар