- 2020-07-08
Қозоғистон ахборот ва коммуникация вазирлигида мобил телефонларни рўйхатдан ўтказиш учун қайси ҳолатларда оператор офисига бориш кераклиги ҳақида маълумот берилди.
Вазирликда “Абонент қурилмаларини рўйхатдан ўтказишни қулайлаштириш мақсадида алоқа операторида абонент номери эгасининг ИИНи ҳақида маълумот бўлса, офисга боришга ҳожат йўқ. Лекин мобил алоқа операторлари базаларида баъзи абонентлар ИИН бўйича, баъзилари РНН бўйича ёки гувоҳнома номери бўйича рўйхатдан ўтказилган. Чунки операторлар 1998 йилдан буён фаолият кўрсатмоқда, SIM-карталарни рўйхатдан ўтказиш ҳақида қонун эса 2013 йил 1 январдан кучга кирди” деб айтилди. Вазирлик телефонларни рўйхатдан ўтказиш бепул бўлади. Лекин айнан қайси қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш кераклиги аниқ айтилмаган. Ҳозирги вақтда рўйхатдан ўтказиш қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда. Қурилма эгаси алоқа операторига рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги маълумотларни тақдим этиши керак:
- ИИН ҳақида маълумот (жисмоний шахслар учун) ёки БИН (юридик шахслар учун);
- қурилманинг идентификация коди (IMEI);
- қурилмада ишлатилаётган номер.
Рўйхатдан ўтиш учун 2018 йил охиригача муддат берилган. Келгуси йилдан рўйхатдан ўтмаган қурилмаларда алоқа узиб қўйилади.
“Beeline” оператори батафсил маълумотни телефонларни рўйхатдан ўтказиш қоидаси қабул қилинганидан кейин беришини айтди. Altel ва Tele2 қўшма компаниясида рўйхатдан ўтказиш қай тариқа амалга оширилишини тушунтиришга қийналишди. Қўшма компанияда “Ҳозир биз қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш ҳақида батафсил маълумот бера олмаймиз. Чунки бу қоидалар ҳали муҳокамада. Қоидалар қабул қилинганидан кейин биз ҳам тайёр бўламиз” деди.
Kcell оператори эса қурилмаларни рўйхатдан ўтказишни умуман тушунтирмасликка қарор қилишди. Kcell матбуот хизмати “Бу саволлар бўйича алоқа, ахборот ва ахборотлаштириш қўмитаси томонидан изоҳлар берилган. Шу сабабли Kcell компанияси бунга қўшимча қилишни лозим топмади” деди.