Головкин рекорд ўрнатди


  • 13 Декабрь, 2016
  • 975

Қозоғистон боксчиси, ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Геннадий Головкин нокаутлари сони бўйича Гиннес рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда GGG жамоаси расмий вакили Жанар Утешева маълум қилган.

Утешева: "Мана улар, қадрдонлар. WBC томонидан 2 та махсус мукофот ва Гиннес Рекордлар китобидан сертификат. Улар билан чексиз фахрланаман!", - деб ёзган ўз инстаграмида. 

Эслатиб ўтишимиз керак, Головкин 36 жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Бу жангларнинг 33тасида нокаут қайд этилган. 

Геннадий Головкин ўрта вазн тоифасида WBA (Супер), IBF, IBO ва WBC версиялари бўйича жаҳон чемпиони ҳисобланади.


Бошқа мақолалар