Қатар ЖЧ-2022 нинг барча иштирокчиларини эмлайди


  • 17 Апрель, 2021
  • 306

Қатар ҳукумати 2022 йили ўлкада ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг барча иштирокчиларини коронавирусга қарши эмлаш дастурини ишлаб чиқмоқда.

Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдурраҳмон ал-Таний “Биз барча вакцина ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Кимлар келиши аниқ бўлиши билан барчаси эмланади. Ҳозирда ЖЧнинг барча иштирокчиларини эмлаш бўйича дастур ишлаб чиқилмоқда. Умид қиламизки, коронавирусдан холи чемпионатни ўтказамиз” деди.

Унинг сўзларига кўра, Қатар энг бошидан пандемия давом этган тақдирда ҳам стадионларда футбол ишқибозлари тўла ҳолда ўйинлар бўлиб ўтишига ишонч ҳосил қилмоқчи эди.

Қатар араб ўлкалари ичида футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган биринчи давлатдир. Чемпионат 2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида саккизта стадионда ўтказилади.


Бошқа мақолалар