- 2013-11-30
Катта ёшдагиларнинг 45%ининг хуррак отиши маълум бўлди. Докторлар бунчалик кенг тарқалган безовталикни эътиборсиз қолдирмасликка чақириб “Даволанинг, ҳам ўзингизни, ҳам севганларингизни қутқаринг” дейишмоқда.
Кўп кишиларда учрайдиган, лекин ўзлари тан олмайдиган хуррак отиш кўп ҳолларда ҳаётини ўзгартириб юборади. Хуррак отган кишининг уйқу сифати тушади, ёнидагилар ҳам шовқиндан тинч ухлай олмайди. Хуррак отиш алоҳида хасталик эмас, соғлиқдаги муаммоларнинг даракчиси эканлигини унутманг.
Аслида оммавий бўлган хуррак отиш муаммоси кишининг ижтимоий ҳаётига салбий таъсир кўрсатиб, оила аъзоларини ҳам қийнайди. Хуррак отиш қисқача: торайган устки нафас олиш йўлларининг ичидан ўтаётган ҳаво оқимининг титраши сабабли ҳосил бўлади. Бунга кўплаб сабаблар бўлиши мумкин. Семизлик энг асосий сабаб бўлиши мумкин. Анатомик сабаблардан эса бурун эгрилиги, жағ кичиклиги, тил илдизи ёки кичик тил ўсиши энг кўп учрайдиган ҳолатлардир.
Катта ёшдагиларнинг 45%и вақти-вақти билан, 30%и эса доим хуррак отади. Семизлик муаммоси бор эркаклар семиз аёлларга нисбатан кўпроқ хуррак отади ва ёши катталашган сари хуррак отиш муаммоси ортади. Хуррак отишнинг асосан кечалари ва уйқуда намоён бўлиши кишининг кундалик ҳаётида меъёрида ёки етарли миқдорда нафас олишини билдирмайди. Аслида 24 соат давомида одамларда кислород етишмовчилиги ҳолатлари кузатилиб туради. Бу борада Гиннес рекордлар китобига кирган одамлар ҳам бўлган. Маълум бўлган энг кучли хуррак овози 102 децибел эканлиги аниқланган. Бу пойга мотоциклидек овоз чиқариш билан тенг.
Хуррак отадиган кишини дарров операцияга юбориш тўғри эмас. Аввало хастанинг батафсил шаклда қулоқ-бурун-бўғоз кўригидан ўтиши ва лозим бўлса уйқу тестларини топшириши керак. Чунки хуррак отиш билан бирга уйқу апноэ синдромининг бўлиши хаста учун жуда таҳликалидир. Операция даволаш усулларидан бир донаси холос. Ҳар бир касалга алоҳида даволаш йўлларини таклиф қилиш мумкин. Шу сабабли бутун беморларни батафсил шаклда кўрикдан ўтказиш, тажрибали клиникалар тарафидан ва иложи бўлса кўп тармоқли докторлар кенгаши тарафидан баҳоланиши даволашнинг самарадорлигини оширади.
Хуррак отиш шикояти билан келган мижозлар аввало бурун, гланда, тил илдизи юмшоқ тўқималари кўригидан ўтказилиши мақсадга мувофиқ. Энг кўп татбиқ қилинадиган усул бурунда мавжуд суяк эгрилиги билан бурун гўшти кенгликларига боғлиқ бурун битиш шикоятларини йўқотишдир. Лекин баъзи беморларда катта бўлган гландаларнинг олиниши ёки осилган юмшоқ томоқнинг кенгайиши ёхуд тил илдизини кичрайтириш ҳам керак бўлиши мумкин. Мақсад ҳаво йўлини кенгайтириш ва касалнининг нафас олишини осонлаштириш. Бу операциялар охирида хасталарда нафас олиш муаммолари йўқолиб, хуррак отиш ҳам йўқолади.
Хуррак отиш фақатгина катталарга тегишли муаммо бўлмай, ёш болаларда ҳам учрайди. Докторлар хуррак отадиган ёш бола билан катталар орасидаги даволаш усуллари бир-биридан фарқ қилишини таъкидлайди. Болаларга муолажа катталарга нисбатан осон татбиқ этилади. Чунки 2-7 ёш оралиғидаги болаларда хуррак отишнинг асосий сабаблари димоғ гўшти ёки гланда ўсишидан ҳосил бўлади. Уларда буни даволашни тезлаштириш керак. Акс ҳолда бу болаларда яшаш сифатини бузадиган ҳолатлар келиб чиқади.