Android Appleнинг рекордини янгилади


  • 31 Январь, 2015
  • 1690

“Strategy Analytics” ширкатининг маълумотларига кўра, 2014 йили 1 миллиард 42 минг жиҳоз сотган Android, Appleнинг 8 йилда сотган жами 1 миллиард iOS жиҳози билан қўлга киритган рекордини тарихга кўмди.

Дунёга машҳур Apple маълум қилган 2014 йилнинг сўнгги чорак кўрсаткичлари бўйича, ўтган йилнинг сўнгги уч ойида 74 миллион iPhone сотилганлигини ва бугунгача 1 миллиард iOS жиҳоз сотганлигини хабар берганди.

Тадқиқот ширкати маълумотлари эса, фақат 2014 йилда сотилган Android жиҳозларининг бу кўрсаткичдан ошиб кетганлигини ва iOSнинг 8 йиллик рекордини Android атиги бир йилда қўлга киритганлигини маълум қилди “Strategy Analytics” ширкатининг маълумотларига кўра, 2014 йилнинг ўзида жаҳонда жами 1 миллиард 42 минг Android жиҳози сотилган. Google алоқа тизими ушбу кўрсатгич билан мобил бозорининг 81%ига эгалик қилмоқда. 


Бошқа мақолалар