- 2017-07-18
Карра жадвалидаги баъзи амалларнинг нима учун осон ва баъзиларининг нима учун қийинлиги маълум бўлди.
Қофиянинг эсда қолишни осонлаштириши маълум бўлгани ҳолда 6, 7 ва 8 ли карраларни ёд олиш қийин эканлиги аниқланди.
Француз математиги ва психолог Николас Гауврит карра жадвалидаги баъзи амалларнинг нима учун ёдда қолиши қийин эканлигини аниқлади.
Кўп йиллардан бери олимларнинг тинчини бузган саволга уч изоҳ келтирган Гауврит карра жадвалидаги натижанинг кўпайтирилган рақамларга қофияли бўлмаслиги ёд олишни қийинлаштиришини маълум қилди.
5x5=25 ёки 6x6=36 амалларида “қофия” борлиги, шу сабабли осон эсда қолишини маълум қилган Гауврит рақамлар ва натижанинг бир-бирига қофия бўлмаган 7x8=56 амалининг энг қийин эсда қолишини айтди.
Николас Гауврит 3x4=12 каби кичик сонларнинг кўпайтмаси кундалик ҳаётда кўп ишлатилгани учун осон ёд олинишини билдирди.
Француз математиги 10 га кўпайтирилганда натижага фақат 0 қўшилиши, 5га кўпайтирилганда эса натижа 5 ёки 0 билан тугаши ёд олишни осонлаштиришини маълум қилди. Гауврит фақат 6, 7 ва 8лар учун шундай осон бир усул йўқлигини таъкидлади.