ҚАТАРга қурилган тузоқ!


  • 9 Июнь, 2017
  • 1138

Ҳозир бутун жаҳон нашрларининг бош саҳифасини ҚАТАР эгаллаган. Қатарга Саудия Арабистон бошлаган гуруҳ тўхтовсиз зуғум ўтказмоқда. Ердан-осмондан, хуллас ҳамма томондан ҚАТАР исканжага олинган. Айби эса террорга ёрдам бергани. Айбловчиларнинг афтига бир қарасангиз, беихтиёр кулиб юборишингиз турган гап.

КУЧ шундай нарсаки, ҳамиша ўйиннинг қоидасини сен белгилайсан. Ҳатто ўйин бошланганидан кейин ҳам уни ўзгартира оласан. АҚШнинг қилаётган иши ҳам шу. Ва улар бундан воз кечмайди. Кураш бундан-да баттар оловланади.

Албатта, қаршидаги рақиб блок ҳам томоша қилиб ўтирмайди. Бутун жаҳон гапираётган кризисни бироз изоҳлаб ўтайлик. Яхши тушуниш учун баъзи нуқталарни батафсил билмоқ шарт. Қани, бир-бир босиб юриб кўрайлик, охирида қандай манзарага гувоҳ бўлар эканмиз...

Аввало Америкага борамиз.

Эътибор берсангиз, АҚШ Молия Вазирлигида ишлаётганларнинг аксарияти “Голдман Сакс” (GOLDMAN SACHS)-да ишлаб келган одамлар. Голдман Саксдан ўтмагунча АҚШ Молия Вазирлигида ишлаш мумкин эмас деган ёзилмаган қонун бордай худди.

Биз билмасак ҳам ТРАМП келганидан кейин ПЕНТАГОН шу жойга катта босим ўтказишни бошлади. Бу Вашингтон Молия Вазирлигида жиловни бутунлай қўлга олишга имкон бермаган бўлса-да анча-мунча тебранмасларни тебратиб улгурди.

Масалан, ХОРИЖИЙ БОЙЛИКЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ОФИСИ Трампнинг идорасига ўтди. Авваллари Оқ уйда ким ўтирса ҳам писанд қилмайдиган ушбу ОФИСПентагоннинг босимини кўргач, дарров юмшади! Бунга мажбур бўлди! Кўп масалаларда ортга чекинди.

Бироз вақт илгари ҚАТАРнинг триллион долларлик ИНВЕСТИЦИЯ ФОНДИ РАҲБАРИ берган интервьюлар баъзи жойларни, айниқса Вашингтонни ларзага солганди.

Жуда катта пулни бошқараётган ФОНД РАҲБАРИ: “Brexit дан кейин Англияга жуда жиддий инвестициялар қиламиз” деди ва Лондонга бориб, бир қатор муҳим мажлислар, музокаралар ўтказди. Буни кўрган Вашингтон худди шундай дастур тайёрлаб, уларни таклиф қилди. Лекин ҚАТАР ўз билган йўлидан оғмади. Англиядан узоқлашишни ўйлаб ҳам кўрмади. Устига устак Англия-Қатар ҳамкорлиги борган сайин кучайиб борарди.

АНА ШУ ҲОДИСАДАН КЕЙИН ПЕНТАГОН, ЯЪНИ АҚШ ТУГМАНИ БОСДИ.Операциялар бошланди. Қатарда 3 мингга яқин АҚШ аскари бор. Базанинг ғояси ДАИШга қарши уруш бўлса ҳам, аслида бу Қатарни қўрқитиш учун катталаштирилган база эди.

Туркиянинг Қатарда ҳарбий база қуриши Пентагонни безовта қилган яна битта сабаб бўлди. Мусулмон турк армияси Ўрта Шарқ ва Африка минтақаси учун АҚШга таҳдид деб баҳоланди.

Шу сабабли Қатарга қарши операция ўтказишга қарор берилди. Қатарга қарши эмбарго ва иқтисодий санкцияларнинг амалга оширилиши ҳали илк қадам. Энди Қатар ширкатларига дунёнинг ҳар томонида катта босим ўтказилади. Бу вазифа яна АҚШ Молия Вазирлиги тарафидан амалга оширилади. 

АҚШ Молия Вазирлиги асло Вашингтоннинг амрлари билан иш тутмайди. Америка қонунлари бўйича у мустақил. Ҳақиқатда Ротшильд қурган тизим билан Федерал Заҳира бирга қарор қилишади. Усул шундай.

Англиянинг кўрфаз ўлкаларидаги таъсирини йўқотишда Қатар биринчи ўринда. АгарҚАТАР олинса, Лондон минтақада жуда заифлашиб қолади. Бу сир эмас.

Шу сабабли Қатарга янги санкциялар келади. Агар БРИТАНИЯ АҚШга қарши жавобни бера олмаса, иккинчи қадам бундан ҳам қақшатқич бўлади. Қатар билан ишлайдиган ширкатлар, бизнесменлар ва ўлкалар ҳам эмбарго билан қўрқитилади. Бу эса Британия билан Туркия учун катта ташвишнинг илк даракчиси бўлади.

Лондоннинг танобини тортиб қўйиш, Хитойни йўлдан қолдириш, Ипак йўлини назоратига олиш, ФЕТО эплай олмаган ишни Қатар орқали амалга ошириб Анқарани тиз чўктириш ниятида юрган АҚЛ ва КУЧ саҳнага чиқди! Бу жанжал ҚАТАР билан чекланган эмас. Бу дунё миқёсидаги жанжал! Бир боқишда Қатар, Британия ва Туркия орасида яхши алоқалар ўрнатилган. Бу учликни тарқатиб юбормоқчи бўлган куч эса АҚШ.

Трампнинг минтақага сафаридан кейин мувозанатнинг ўзгарганини билмаган одам қолмади.

Хўш, АҚШ Қатарга қайси томонидан ҳужум қилмоқда? Қўлида Қатарни ўсал қиладиган кучли картаси борми? Мана шу нуқтага эътибор бермаябмиз, назаримда!

Охир-оқибат ҚАТАРнинг олдига бирнечта шартлар ёки фактура қўйилиши аниқ! Хўш ўша нарса нималардан иборат? Мана шу жойда КИНОДАГИДЕК ЖУДА АҚЛЛИ ҲАМЛА АМАЛГА ОШИРИЛДИ. Лекин биз бунга ҳам эътибор бермадик. 

2015 йил 16 ДЕКАБРга борамиз...

Ироқнинг жанубида САУДИЯ АРАБИСТОНга чегара бўлган жойида САМОВАшаҳрида бир ОВЧИЛАР ЛАГЕРИ бор. Биз аниғини билмаймиз-у, лекин бой қатарликлар бу ерда бўлишни жуда ёқтиришади. Вақтини шу ерда ўтказишни хуш кўрувчи кўплаб исмлар бор. Ана шу кунларда лагерда ҚАТАРЛИК БИР ГУРУҲ дам оларди. Лагердагиларнинг атрофи кутилмаганда катта-катта қора машиналар билан ўраб олинди. Ҳамма жойида қотганча қолди. Келганларнинг кимлиги номаълум. Лекин ниятлари у ердагиларни ўғирлаб кетиш эди! Воқеа Самова чўлининг Саудия чегарасига яқин Бусая минтақасида юз берди.

Аслида овчиларнинг ёнида жуда кўп ТАНСОҚЧИЛАР бор эди. Лекин келганлар ҳам буни билиб, кўпчилик бўлиб келишганди. Атроф қуршалди. Ҳеч ким тўқнашишга журъат этолмади. Келганларнинг мақсади лагердаги ҚИРОЛЛИК ОИЛАСИГА МАНСУБ 26 КИШИНИ ЎҒИРЛАБ КЕТИШ ЭДИ! Шундай ҳам бўлди.

Ўнлаб қора автомобилларда келганлар 26 муҳим шахсни олиб кетишди. Ойлар давомида улардан ҳеч қандай дарак бўлмади. Берилган муддат охирида Сурияда мухолифларнинг эгаллаб олган шиа қишлоқлари Фуа ва Кафраянинг эвакуациясини ҳам ўз ичига олган келишув орқали озод қилинди.

Қатар 26 одамини қутқариш учун шиа жангарилари билан ҳамкорлик қилиб, фидя (товон) тўлашга рози бўлди.

2017 йил 15 апрелда Бағдодга махсус самолёт билан миллионлаб доллар юборганлиги ҳақида гап-сўз тарқалди. Ҳатто бу миқдор бир миллиард доллар эканлиги иддао қилинса ҳам, ундан ҳам кўп бўлгани ҳақида миш-мишлар авж олди.

Лагерга келиб, Қатар қироллик оиласининг 26 аъзосини ўғирлаганлар АЛ-ҚОИДАкўринишидаги АҚШ аскарлари эди! Буни билсалар ҳам исботлай олишмасди... Тўланган товон ҳам Ал-Қоидага тўланганди!

Воқеа шундан иборат. Аслида одам ўғрилари ҳам, товон тўлатганлар ҳам АҚШнинг яширин аскарлари эди. Лекин кўринишлари, формалари Ал-Қоида эди. Яъни террористлар эди. Пулни бераётганда ҳам, олаётганда ҳам бош ролда террор ташкилоти иштирок этди. Энди бутун АРАБ ЛИГАси қамал қилган ҚАТАР нима билан айбланмоқда?

ТЕРРОРГА ЁРДАМ БЕРИШ..., УНГА ҲОМИЙЛИК ҚИЛИШ... Ҳазилга ўхшайди-я?!

Ушбу ҳодиса юз берган пайтда АҚШ президенти Трамп эмас, Обама. Лекин тушунганимиз, ПЕНТАГОН ўз ПРЕЗИДЕНТларига кўпам қулоқ солавермас экан. Ўз билганини қилар экан. Мана ўзингиз ҳам гувоҳ бўлиб тургандай ПЕНТАГОН шу хаёлий сценарийни уюштириб, ижро этиб, бир неча ой ўтгач "қурбонлик" ўлканинг олдига келтириб қўйди! Газета, телеканаллар ҳақиқатларга эриша олмагани учун бутун дунё эфирга узатилганларни оғзи очиқ томоша қилмоқда. Ҳолбуки ҳар қаричи ёлғон, ҳар қаричи уйдирма ва хаёл маҳсулоти!

Булар мақсадга элтувчи йўлга тўшалган тошлардир!

Энди Қатар кризиси орқали ЎРТА ШАРҚ бутунлай бошқа йўналишга кирди. Хитой ва Ипак йўли маршрутидаги энг йирик бекатлардан бўлган ЭРОН ҳам анча вақтдан бери нишонда! Агар АҚШ ўйлаб қўйган ёвуз ниятларини ўзи хоҳлагандек амалга ошира олса,ЭРОНнинг боши ташвишдан чиқмай қолади. Мақсад Хитойнинг ривожланишини тўхтатиш! Бу эса осон эмас! Лекин шу мақсад учун ҚАТАР алғов-далғов, Ўрта Шарқ тикон устида. Жанжал кичкина ўлкада бошлангандек кўринса ҳам бу оламшумул жанжалнинг боши эканлигини эсдан чиқармайлик. Ўйин жуда катта! Уруш ҳам!


Бошқа мақолалар