- 2018-11-05
Италия журнали “30 Days” Вашингтонда ҳар турли ва жуда қалин алоқаларда бўлган профессор Жанфранко Миглиодан интервью олди. Профессор Миглио қисқача қуйидагиларни айтди: “Америка собиқ Иттифоқнинг аҳволига тушмаслик учун келажакдаги рақибларини кўздан қочирмай қадам ташлашга мажбур. Булар орасида Япония ва Германия иқтисодий кучининг атрофида бирлашган қитъа Европаси ҳам бор. Америка бугунгидай Европага, яъни ўзи билан иқтисодий ва технологик жиҳатдан бас кела оладиган жамиятга тоқат қила олмайди. Бунинг учун нима қилиш керак бўлса, шуни қилади!"
Профессор буларни ҳозир эмас, ЧЎЛ БЎРОНИ ҲАРАКАТИ дунёни ларзага солган 1990 йилларда айтганди. Германия, Япония, Қувайт ва Саудия Арабистондан ироқ УРУШИ УЧУН ПУЛ йиғиб олган шу даврнинг Ташқи ишлари вазири Джеймс Бейкер тўловни рақибларига ҳавола этарди. Тўпланган миллиардлаган ДОЛЛАР билан уруш қилинди, устига-устак БЕРЛИН-БАҒДОД темир йўли бомбардимон қилинди. Бир даврлар Британия билан Германия орасидаги рақобат майдони бўлган минтақалар ўз даврини тамомламоқда эди.
Шарль де Голль даврида Франция ОҚДЕНГИЗ флотини НАТОдан чиқариб, ўз йўли билан кетганди. Бунинг ортидан АТОМ БОМБАСИНИ синовдан ўтказди. Унинг ортидан Германия билан ИТТИФОҚ тузиш учун қадам ташлади. Немис лидери Конрад Аденауэр билан бу ҳақда келишиб ҳам қўйганди.
Табиий бу худди бугунгидек тоқат қилинмайдиган қийин ҳолат эди.
Англо-саксон АҚЛИ билан Америка бунга индамай қолмасди. Де Голль-Аденауэр АТЛАНТИК океанидан Уралгача бўлган минтақа ҳақида сўз юритмоқда эди. Америка ва инглиз молия императорлигининг кучи АРАБ нефти билан бундан қўлга киритилган фойдага суяниб семираётган эди. Бунга асло жим қолишмас эди...
Яъни дунёни бошқара олиш учун мусулмон оламида нефть ва газни қўлида ушлаб туриши шарт эди.
Улар учун Саудия Арабистони, Ироқ ва Туркия жуда ва жуда муҳим эди. Саудлар билан нефть нархини, Ироқ билан “Риёдга алтернатив” чиқишини, Туркия билан эса, қувурлар трафигини бошқара олардинг!
Европа Атлантик океанидан Уралгача бўлган олтин қитъа орзуси ортидан чопаётганида зимдан сафларига ТУРКИЯНИ олишни жиддий ўйлаб юришарди. Лекин узоқ вақтдан бери ИНГЛИЗларнинг норасмий мустамлакаси ҳолатида бўлгани учун тўлақонли ШЕРИК сифатида ораларидан жой бера олишмасди. Анқаранинг улар орасида бўлиши балки ИТТИФОҚНИНГ ИЧИДАН ЕМИРИЛИШИ маъносига келарди. Лондон ўйинни шундай қурганди. Шу сабабли Европа билан Англия орасида “Туркияни ким, қандай бошқаради” деган жанжали бор эди. СЎЛЧИЛАР ва САРМОЯ инглизларнинг қўлида эди. Германия билан Франция эса, Туркия ичидаги PKK (Курдлар ишчи партияси), DHKP-C (Инқилобий халқ озодлик партияси) ва ҳар турли мафия тарзи гуруҳларгача фойдалана оладиган бутун ташкилотлар билан салом-алик қилиб турарди. Лекин СЎЛЧИЛАР билан бирга ИЛМОНИЙЛИК тузумини давом эттираётган, уни ДАХЛСИЗ ва ЎЗГАРМАС қонун ҳолига келтирган инглизлар доим ғолиб келишарди. Чунки Туркиянинг ичида ўзларига содиқ одамлар етиштирган эдилар.
Сўлчилар ўзлари билмаган, истамаган ҳолда Лондон бўйинтуруғида эди. Шунинг учун Сўлчиларга ҳаёт бағишлайдиган кучларнинг ақл мусобақалари бор эди. Масалан, Истанбулдаги Яқин Шарқ техника университети (ODTÜ) каби университетларда вақти-вақти билан ШАХМАТ мусобақаси ўтказиларди. (Бу NSA агенти Уильям Биннининг гапи!) Бу турнирларда АҚЛИни исботлаганлар ҳар қандай усуллар билан албатта қўлга киритиларди. Чунки Лондон учун СЎЛЧИЛАР муҳим эди. Масалан Инглиз разведкаси MI6 Туркияда доимо мусулмон ва ўнгчи оқимларга совуқ, лекин сўлчиларга илиқ муносабатда бўларди. Чунки сўлчиларни даволарига содиқ деб билишади.
Туркиядаги Гези ҳодисасида СЎЛЧИЛАРнинг таъсири ва кучи юзага чиққанди.
Америка аскарлари билан ЕВРОПАни Яқин Шарқда тўхтатмоқчи бўлса ҳам, Англия АҚЛИ билан яна шу ерда эди.
Ҳар бир мусулмон ўлка учун ўйлаб топган уйдирма идеологиялари билан ўлкаларнинг ичида УЛАРНИ ЎЗ НОМИДАН ҲИМОЯ ҚИЛАДИГАНЛАРНИ етиштирмоқда эди.
Америка чинни дўконига кириб қолган филдек атрофидан тўхтамай ДУШМАН орттираётганда улардан баттарини қилиб юрган инглизларни ҳеч ким пайқамасди.
Лондон бир томондан Европа ва Россияни Вашингтонга қарши қайраб қўйиб, иккинчи томондан ўзи истаган ҳодисаларнинг МАТБУОТДА БИРИНЧИ ХАБАР бўлишини таъминлаётган эди.
Боко Ҳаром террор ташкилотини MI6 қуриб, бошқарарди. Бу билан дунёнинг диққатини у ерга тортаётган эди. Эрдўғон борган СОМАЛИни бомбалаб, Анқарага яна МУСУЛМОН қиёфасидаги террорист сифатида муштини кўрсатаётган эди. Чунки энди УРУШ давлатлар эмас, ГУРУҲ ва ТЎДАЛАР устидан юритилаётган эди. Аслида қиролича Американи ОСИЁдан узоқроқ ушлаб туриб, дунё ҳамжамиятчилигининг диққат марказидаги сунъий муаммолар билан овора бўлишини истаётган эди. Қаранг, ИШИД ўғирлаб кетган икки япон мухбирини қатл қилди. ИШИД ва Япония орасида қандай тўқнашув бўлиши мумкин!
Лекин бор эди! Япония Бош вазири Синдзо Абе кўзида ёш билан “Бу ваҳшийларча террор ҳужумидан қаттиқ ғазабландим. Халқаро жамоатчилик билан бирга ИШИДни қилган ишларига жавоб беришга мажбур қиламиз” деди. Яъни бу билан “Европа ва Россия билан бирга Американи тўхтатамиз” демоқчи эди. Чунки Германия-Россия ва Франция Атлантик океанидан Япониягача бўлган минтақанинг келажаги ҳақида қайғурарди. CIA эса ИШИД воситаси билан Японияга “У ердан жўнаб қол!” деган огоҳлантиришини бермоқда эди. Қаердан? Яқин Шарқдан!
Чунки ҳам Американинг, ҳам Европанинг куч-қувватни ўз томонига оғдириши учун мусулмон минтақасини назоратда тутиши керак. Япон мухбирлари ўлдирилаётган бир пайтда Саудларнинг янги қироли САЛМОН Американинг энг ишонган кишиларидан бири бўлган шаҳзода Бендерни вазифасидан олиб ташлади.
Лондонда ўқиган ва у ерда алоқалари қалин бўлган шаҳзода Ноиф олдинги сафга чиқаётган эди. АҚШ вазирлари билан оёғини чалиштириб ўтириб, гаплашадиган Бендернинг кетиши сарой ичидаги тўнтариш эди. Чунки ИШИД САУДЛАРнинг эшигига келиб тақалди. Саудлар нефть нархини туширса ҳам, океанортидаги шеригининг кўнглини топмаётган эди. Ўйинни эса доим ҒАРБ қурарди. Туркия худди мана шу нуқтада МУСУЛМОНЛИГИНИ такрор кашф этди. Юз йил аввал Яқин Шарқдан сурилиб ташланган Анқара барча ўйинларнинг сиртида қолиб келарди.
Секуляризм (ҳукуматнинг ҳар қандай диндан алоҳида тутилиши) Туркияга мослаб инглизларнинг усталик билан қурган формати эди. Бунақа бемаъни тузум билан Туркия на Яқин Шарққа, на Европага, на Америкага ён боса олмасди. Шу ИДЕОЛОГИК асос билан сени ҳаммадан ажратиб, ўз хизматларида қул қилишарди.
Сен ўзинг буюк бўлишни истамасанг, ҳеч ким келиб сенинг қўлингдан тутмайди. Бутун мувозанатни ўзгартирадиган ягона бир ўлка бор, у ҳам ТУРКИЯ. Тарихи, дини, тили бу кучни унга берарди.
Инглизлар бироз вақт ўтиб, “Туркияни бутунлай йўқ қилиб ташламаганликлари учун” қаттиқ пушаймон бўлишади. 100 йил аввал менсинмаганликларининг жазосини тўлашади. ЯҚИН ШАРҚ уларнинг қўлидан кетгач БУЮК БРИТАНИЯ эртакка айланади. Буюк Британия кетгач, БУЮК ТУРКИЯ келади.