- 2021-10-28
СИБИРДА ҳалокатга учраган Россия самолёти, Анқарада рус элчиси Карловнинг ўлдирилиши, дипломат Польшиковнинг Москвадаги уйида ўлик ҳолда топилиши ва Россия ҳарбий оркестрини олиб кетаётган самолётнинг Қора денгизга қулаши...
Туркиядаги терактлар билан бирга булар ҳам юз берди. Айни вақтда Россия разведкасининг муҳим кишиларидан бўлган ОЛЕГ ЕРОВИНКИН ҳам ҳужумга учради. 61 ёшли собиқ агент “LEXUS” маркали машинаси ичда жон берди. Еровинкин Путинга жуда яқин киши эди.
Совет армияси таркибида хизмат қилди. Давлат хавфсизлик органларида турли лавозимларида ишлади. Россия федерацияси давлат сирларини сақлаш қонунларини НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ бўлган. СИРЛАРНИ ҳимоялаш учун. Бошқа лавозимларда ҳам ишлади. Лекин НАТО билан келишмовчилик ортган вақтда у ҳам Карлорв каби ҳаётдан кўз юмди. Илк маълумот ЮРАК ХУРУЖИ эди. Шундай бўлишга мажбур эди. Чунки Россия ҳужум остида эди ва кетма-кет келган ҳамлалар қаршисида “УЛАР ҚИЛДИ” дея олмасди. Чорасизлигини кўрсатмаслик учун. Россия разведкасида ишлайдиган бир манба “Эрталаб ишга кетаётганида автомобилда жон берди. Ҳайдовчиси хабар берди. Дастлабки суриштирув ишлари олиб борилди. Заҳарланган деб ўйламоқдамиз” деди. Кўриб турганингиздек, турли усуллар билан иш олиб боришмоқда эди. Баъзан ўқ, баъзан саботаж, баъзан эса заҳар!
Ҳамма унутиб юборди, лекин Россиянинг қўлида CIAнинг жуда муҳим сирларидан воқиф бўлган Эдвард Сноуден бор эди. Ҳеч ким руслар эга бўлган маълумотни қўлга кирита олмасди. Сноуден Москвада конвой билан юрадиган ва ҳимояланадиган одам эди. Албатта жавоб келиши керак эди. Лекин бериладиган жавобларнинг натижалари ҳисобланарди. Буни ақли жойида бўлган ҳамма биларди. Лекин ҳужум қилаётган гуруҳ ҳам ортда қолмаётган эди.
Россия ҳарбий оркестри нима учун уриб туширилганини кеча ёздик. Бир мутахассиснинг таҳлили билан. Мутахассис “Асло ва қатъиян техник носозлик туфайли самолёт ҳалокатга учраши мумкин эмас эди” деди. Қора қутича топиб, ёзувлар тингланди. Учувчиларнинг гаплари маълум бўлди.!
- Тезлик 300... (Тушунарсиз)
- (Тушунарсиз)
- Самолётни мувозанатга келтирдим, капитан. (Техник термин айтади, тушунарсиз)
- Ух, бу яна нимаси!
(Кучли сигнал эшитилади)
- Қанот ёпқичлари, бу яна нимаси!
(Бу ерда капитан русча сўкинади.)
- Баландликни ўлчовчи!
- Бизга... (Тушунарсиз)
(Тушунарсиз)
- Капитан, биз қулаяпмиз!
(Қайд якунланди)
Учувчилар ҳеч нарсани тушунмасдан ҳалокатга учрашди. Жуда қисқа вақт ичида. Кузатиш минораси ҳалокат кўриб туриб, учувчилар билан алоқага чиқа олмади. Учувчилар ҳам улар билан...
Кабинада фақат ўзаро гаплашишди, холос. Бу ҳам денгиз остидан олиб чиқилган қора қути ёрдамида маълум бўлди. Лекин қора қути ташқаридан келган ва самолётнинг электрон тизимини ишдан чиқарган ҳужумни сезмайди ва қайд қилмайди. Учувчиларнинг ҳам буни тушуниш имкони йўқ эди. Қайдларда ҚАНОТ ЁПҚИЧЛАРИ ҳақида сўз борган. Улар қанот орқасида жойлашган. Улардан овоз чиқмайди. Учувчилар “КУЧЛИ СИГНАЛ” дейишмоқда. Маълум икки команда ҳам, тизим ҳам блокка тушганди. Демак юз берган барча нарса, ҳужум давом этаётганини кўрсатарди.
Россия нишон остида эди. Баъзи кучлар ҳам уларга, ҳам Туркияга ҳужум қилаётганди. Биз буларни ёзаётганимизда балки, эртага Олег Еровинкин суиқасди ҳам унутилар. Бошқа муҳим воқеа кун тартибига чиқиши мумкин. Буни билмаймиз. Лекин ШАХСИЙ ҲАМЛАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН даврдамиз. Бу ҳақда аввал ҳам ёзгандик. ДУНЁНИ БОШҚАРИШГА УРИНГАН КУЧ энди қаршисига чиққанларга ҳужум қилмоқда. Россия буларнинг энг каттаси эди. Туркия ҳам шундай...
Шу сабабли НАТО Россияга қарши уруш бошлади. Узоқ вақтдан бери ухлаётган ҳужайралар энди фаол ҳолга келтирилди. Кўплаб ҳодисаларга шоҳид бўладиган вақтда яшаяпмиз. Россия билан яқин алоқада бўлган ҳар бир ўлка нишон остида. Кетма-кет келган ҳамлалар энди ОГОҲЛАНТИРИШЛАР ДАВРИ ортда қолганини кўрсатмоқда.
Хулоса чиқариш давридамиз. Бу эса таъсирли ва шов-шувли ҳамлалар деганидир. Табиий, шов-шувли ҳамлалардан аввал нуқтали суиқасдларга гувоҳ бўламиз.
Бу борада Россия нишон остида. Чунки Россия Туркиябилан бирга айниқса Сурияда АҚШнинг қизил китобини ахлатга отди. Ўрта Шарқ дунёнинг марказидир. Марказда ким кучли бўлса, қарорларни у беради. Америка айниқса сўнгги йилларда катта хатога йўл қўйди. Араб баҳори билан Ўрта Шарқ ва Африкани бутунлай Америка штатлари ҳолига келтирмоқчи бўлди. Лекин CIAдаги ички тортишув билан бирга оғир йўқотишларга учради. Ўрта Шарқнинг юраги эса Туркиядир. Бу юракдан кимлар ўрин олса, кучига куч қўшилади. 15 июль бу юракни қўлга киритиш операцияси эди. CIAнинг ичидаги иски ткелишмоқчилик, биз билмаймиз, лекин 15 июлда ҳам бор эди. Балки келажакда тушунармиз, лекин тўнтаришга қарши бўлган гуруҳлар ҳам бор эди. Уларнинг кўмаги ҳам бўлди. Лекин биз билмаймиз. Нима бўлганини эҳтимол анча йиллардан кейин биламиз. Баъзилар ҳам Туркия ичидан, ҳам ташқаридан 15 июлдаги тўнтариш қилмоқчи бўлган кучнинг қаршисига чиқди.
Ўтган куни Киссинджер ўз уйида Трампнинг энг бой ва энг муҳим 5 одами биланн рашув ўтказди. Трампнинг сиёсатини белгилаб берадиган ва аппаратдан ўрин оладиган 5 кишига 90 ёшдан ошган Киссинджер бирма-бир нима қилишлари кераклигини ёзди. Бутун саволларига тўла жавоб берди. Трампнинг Путинга яқинлашишдан бошқа чораси йўқлигини айтди. Путин бўлишишни биладиган одам эканлигини таъкидлади. “Венгрия, Греция, Португалия ва Италия Европа иттифоқидан чиқиш учун кун санашмоқда. Сўнгра катта ҳамла билан Франция ҳам чиқади. Асло Европа билан алоқадор режалар тузманг” деб насиҳат қилди.
Шу сабабли Трампнинг CIA си жуда аҳамиятли роль ўйнамоқда. Ичида бир келишмоқчилик борлиги энди сир эмас. Лэнгли, Пентагон ва НАТО орасида муҳим воқеалар бўлади. CIAнинг бир қаноти Туркия ва Россия билан ҳамкорликда бўлиб, бўлишишга мажбур эканликларини қабул қилмоқда. Чунки сўнгги йиллардаги хатолар бу гуруҳни ҳамкор нуқтада учраштирди. Уч давлатнинг ҳамкорлиги АҚШнинг манфаатларига зид эмас. чунки Британиянинг АҚШ билан ҳамкор бўлмаслигини жуда яхши билган бу гуруҳ аслида энг тўғри қарорга келганди.
Қарши чиққан гуруҳ эса CIAнинг асосий қаноти... Туркияга, Россияга ёки Америка манфаатларига қарши бўлган ўлкаларга аёвсиз операциялар уюштиришни истайди. Шу сабабли Россия ва Туркия сўнгги даврда кўп оғир ҳужумларга дуч келмоқда. Жиддий ва шов-шувли суиқасдлар, ўлкаларни ўз йўлидан чиқариб юборади. Бунга старт Карлов билан бирга берилди. Бундан ташқари, ҳаммани унутган яна бир нарса бор. Пенсильваниядаги шахс ҳар борада CIAнинг қўғирчоғидир. 15 июлдан аввал ва кейин фарқи йўқ. Баъзан НАТОнинг қўғирчоғига айланади.
Гуленнинг кўплаб ўлкаларда мактаблари бор. Энди барчасига доғ тушди. Фақат ҳозир кўринмаётган бошқа бир таҳлика бор. Бу ўлкаларда (тахминан 103 ўлка) масжидлар очилди. Барчасини CIA пул билан таъминлади. Гулен ҳаракатига алоқадор кишилар масжидларни очди. Барчасида АҚШга хизмат қилаётганини билмайдиган таҳликали одамлар етиштирилди. Барчаси исломга хизмат қиляпмиз деб ўйлайди. Лекин буйруқлар Лэнглидан келади. На Туркия, на бошқа бир ўлка буни кўрмади. Масжидда етиштирилган кишиларни асло сокин инсонлар деб ўйламанг. Кўпчилиги камида уч тилни билади ва ўзларини жуда яхши яшира олишади. Барчаси ислом учун бир нарсалар қилишга тайёр. Албатта, улардан фойдаланаётганини билмаган ҳолда.
ГЛОБАЛ САРМОЯ ҚУРГАН ТИЗИМ 15 июль ортидан сув олишни бошлади. ФЕТО уларнинг муҳим қуролларидан эди. CIA ичида ҳам, НАТО ичида ҳам уларнинг орқасидан ўрин оладиган кўплаб кишилар бор эди. Лекин муваффақ бўла олмадилар.
Агар 15 июлда муваффақиятга эришганларида эди, Россия жуда оғир ва катта ҳамлалар остида қолар эди. Ўрта Осиёнинг ҳар тарафидан келиб зарба беришарди. Турк миллати ҳам ўз келажагини, ҳам ШАРҚни қутқарди. СЎНГГИ ҚАЛЪА кетганида эди, ҳеч ким у ерларда тинч ўтира олмасди.
Туркия ўзини ҳимоя илиш билан улкан МУВОЗАНАТнинг янгидан қурилиши кераклигини ўргатди. Ҳозир мувозанатни бугунгача қурганлар ўз ичларида тортишмоқда. Мувозанатнинг бир палласида Россия-Туркия бор. Иккинчисида эса фақатгина АМЕРИКА ва ПУЛ бор...
Россия ва Туркия билан қуриладиган мувозанатда ЕВРОПА ҳам, Хитой ҳам йўқ. Чунки Хитойни назоратда тутиш учун Россия-Туркия мувозанати муҳим. Баъзилар бунга эътироз қилмоқда. Мавзу биз ёзгандан ҳам чуқурроқ. Айниқса АҚШ ичида жанжалга сабаб бўлаётган кимлар? Идоралар орасида тўқнашув юзага келтириб, ўлкани йўналишидан чиқармоқчи бўлган кимлар? Булар айтилмаяпти. Қаранг, Россия ва Туркия ёнма-ён келди. Германия дарров Россияга чопди. Меркель янги йилнинг илк сафарини Москвага қилади.
Мувозанат қурилмади. Жанжал давом этади. Ҳар бири улуш олишга уринмоқда.
Трамп АҚШнинг назоратини қўлга олмаса, ишлар яна-да алғов-далғов бўлади. Лекин муваффақиятга эришса, мувозанат дарров қурилади. Мана шу давр муҳим роль ўйнайди. Нима бўлса ҳам мана шу вақт оралиғида бўлади. Баъзилар Трампга ташқарисига чиқа олмайдиган бир роль бермоқчи. Туркияга ва Россияга ҳужум қилганлар ҳам "Бу Америкадан УЗОҚ ТУРИНГ" демоқчи. Жаҳон 10 йилдан бери МУВОЗАНАТСИЗ ҳолда. Янгисига эҳтиёж бор. Акс ҳолда уруш катталашади.