Домла ва талаба


  • 24 Июль, 2017
  • 1827

Катта домла мадрасада дарс бераётганида ёш муллалардан бири қўл кўтариб:

“Чанқадим, домла!” дебди.

Домланинг жаҳли чиқиб  “Бу қанақаси? Дарунум оташ-и нор билан пурён бўлганимдан, бир қадаҳ лабриз об-и ҳўшгувор, нуш айлаярак, таскини оташ ва бу сурат билан иктисоб-и фароҳ-и бий-шумор айлашим даркор, дейишинг керак эди... Жоҳиллардек тўпоричасига “чанқадим” дейилмайди” деб танбеҳ берибди.

Орадан анча вақт ўтиб, бир кун синфдаги манқалдан учган чўғ, домла жанобларининг салласининг устига тушибди.

Ёш мулла дарҳол қўлини кўтариб “Эй ҳожа-и бий-мисол, ваъй устод-и зий-камол, бу шогирд-и пур-иҳмол, шул важҳила арз-и ҳол айлар ки, бу ҳикмат-и мутаъол, нор-и манқалдан бир шарора-и жаввол партоб ила сар-и олийюл олингиздаги саллани ишғол қилибдур” дебди.

Домла, қўлини саллага олиб боришга улгурмай салла ўт ола бошлабди. Домла дарҳол салласини деразадан ташқарига отиб “Ярамас, саллангиз ёняпти демайсанми!” деб бақирибди.

Ёш мулла “ Вой тавба, жоҳиллардек тўпоричасига “ёнди, тутаяпти” дейиладими домла?” дебди.


Бошқа мақолалар