Латифалар


  • 9 Июль, 2012
  • 2236

Йўлда турган ГАИ ходими бекорчиликдан папкаси устидаги пашшаларни линейка билан уриб ўлдириб ўтирарди. Биттаси тилга кирди;
– Эй инсон, мени ўлдирма, мен хосиятли пашшаман. Учта тилагингни бажо келтираман.
– Унда эшит. Виллам бўлишини хоҳлайман!
Фишт… Вилла тайёр!
– Жениффер Лопес хотиним бўлсин.
Фишт… Хоним ёнларида.
– Учинчиси ва энг муҳими – ҳеч нарса қилмай пул топишни хоҳлайман!
Фишт… Яна ўша йўл, ўша ГАИчи, ўша папка, ишни битирган пашша сурворган...
* * *
Эр хотинига деди;
– Эсингдами, ўтган йили тилла соатингни йўқотгандинг. Бугун шкафни очиб эски курткангнинг чўнтагини қарасам...
– Вой соатимни топдингизми?!
– Йўқ, тахминимча, соатинг тушиб кетган тешикни топдим.
* * *
Эр–хотин уйлари деворига гулқоғоз ёпиштирмоқчи бўлишди.
– Кел, пастдаги қўшниларан сўраймиз, улар яқинда уйларига гулқоғоз ёпиштиришди. Уйимиз бир хил, нечта кераклигини аниқ билишади.
Сўрашди. 15 та керак экан.
Анча пул сарфлаб 15 та олиб келишганди, 4 таси ортиб қолди.
– Қўшни, 15 та дегандингиз, 4 таси ортиб қолди-ку.
– Ўзи шунақа бўлади, меникиям 4 та ортиб қолганди. Ана уйда турибди.
* * *
Хотин эрига курортдан телефон қилмоқда.
– Бу ерда бир ой дам олиб ярим вазнимни йўқотдим. 100 килодан 50 килога тушдим. Яна қолсам майлими?
– Яна бир ой қолақол.
* * *
– Ало, кечирасиз, Нозикойим борми?
– Нозикойим йўқ, сиз Нозикойимдан икки ёш кичик, сочлари учун, кўзлари қоп-қора, ўзи эса оппоққина синглиси билан гаплашаяпсиз.
* * *
– Бўлажак эринг ёшинг нечадалиги биладими ўзи?
– Ҳа, қисман билади...


Бошқа мақолалар

  • 2012-03-21
Ишқибоз