Жин ва янги ўзбек ...


  • 31 Январь, 2012
  • 4017

Бир янги ўзбек ёнида оёқлари узун зотдор ёш ғунажин билан майхонага кирибди. 
- Менга бир қадаҳ шароб, бунга бир товоқ сув! Шароб, сув, шароб, сув.
Майхоначи айтилганни муҳайё қилибди. Навбат ҳисобга келганда, майхоначи 3450 сўм депти. Янги ўзбек қўлини киссасига бир солишда айтилган пулни чикариб берибди. Бир тийин ортиқ ҳам, кам ҳам эмас. Майхоначи қойил қолибди. Шу тарзда кунлар, ҳафталар ўтибди. Лекин ҳар ҳисобда янги ўзбекнинг бир галда айтилган нархни чиқариб бериши майхоначини тоза ҳайратга солибди. Бир куни чидолмаган майхончи: 
- Жаноб, бу ишнинг сири нимада? - деб сўрабди.
Янги ўзбек:
- Эй оғайни, бир куни Аловуддинга ўхшаб шамчироқ топиб олдим. Ичидан чиққан Жин "Учта тилагиннгни бажо келтирай, мени озод қил" деди. Уни озод қилдим. Биринчи тилагим: "Нимаики хожатим бўлса, киссамга қўлимни солганда хожатимга яраша пул чиқсин" эди. Шунинг учун ҳар гал айтилган нарх чиқади депти.
Қизиқувчан майхоначи:
- Ҳмм, яхши. А бу ғунажинни нимага эргаштириб юрибсиз?
- Эээҳ, деб хўрсинибди янги ўзбек, - жиндан ҳамма вақт ёнимда оёқлари узун битта кетворган тёлка бўлсин, деб сўрагандим. Лаънати нотўғри тушунди депти.... 

 


Бошқа мақолалар

  • 2012-03-21
Зарба